RU

Последние новости

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Превью. "Манчестер Сити" - "Динамо" Новости

Превью. "Манчестер Сити" - "Динамо"

Бугун тунда "Манчестер Сити" ва Киевнинг "Динамо" клуби ўртасида Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин ҳақида 5 та факт:

  • Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, Яя Туре "Динамо"га қарши баҳсга тайёр
  • "Манчестер Сити" ўз тарихида икл маротаба турнир чорак финалига чиқиши мумкин
  • "Динамо" 14-маротаба Англия жамоасини еврокубок учрашувида мағлуб этишга уриниб кўради
  • Серхио Агуэро, Давид Сильва ва Яя Туреларнинг голлари биринчи учрашувда 3:1 ҳисобидаги ғалаба келтирган
  • Жорий мавсумда еврокубок учрашувларини ўтказиб юбормаган Сергей Рибалка бугунги баҳсда майдонга тушмайди

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити":  Харт; Санья, Компани, Отаменди, Клиши; Фернандиньо, Туре; Навас, Сильва, Стерлинг; Агуэро.

Ўйнамайди: Делф (жароҳат), Де Брюйне (жароҳат), Тасенде (дисквалификация)

"Динамо": Шовковский; Вида, Хачериди, Драгович, Антунеш; Велозу, Буяльский, Гармаш, Ярмоленко, Гусев; Теодорчик.

Ўйнамайди: Рибка (жароҳат), Рибалка (жароҳат), Морозюк (жароҳат), Мораэс (жароҳат), Петрович, Бурда, Мякушко (мураббий қарори).

Сўроқ остида: Данило Силва (жароҳат)

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини:

"Фикримча, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида ўсиб боряпти. Мен келишимдан олдин жамоа гуруҳдан чиқа олмаётган эди, камина билан бу вазифа икки маротаба бажарилди. Жорий мавсумда биз янада кучайдик, чунки гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва чорак финалга чиқишга яқин турибмиз.

Бу вазифа ҳозирча уддалангани йўқ. Бизга қарши жиддий рақиб майдонга тушади ва улар бундай ўйинларни жуда кўп ўтказишган.  Шу сабабли, асосий мақсадимиз - чорак финалга чиқиш.

Киевнинг "Динамо" бош мураббийи Сергей Ребров:

Асабийлашмасликка ҳаракат қиламиз. Агар хотиржам ўйнасак голли имкониятлар бўлади. Биринчи учрашув натижасидан қатъий назар керакли ҳисоб учун курашамиз.

Тер тўкиб меҳнат қилиш керак. Аммо энг асосийси бир жамоа бўлиш лозим. Бизда кучли футболчиларимиз етарлича, лекин бир бутун бўлиб ўйнаш керак.


Сўнгги учрашувлар: 

"Норвич" - "Манчестер Сити" 0:0

"Карпати" - "Динамо" 1:2 (Чачуа 27 - Теодорчик 55, Ярмоленко 64)

Сўнгги натижалар (барча турнирлар)

"Манчестер Сити": ДҒМДҒМ

"Динамо": ҒҒДМҒҒ

Биламизми?

"Динамо" инглиз клубларига қарши меҳмонда ўтган 13 учрашувнинг бирортасида ғалаба қозонмаган (Ғ0 Д2 М11).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика