RU

Последние новости

22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  23 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  35 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 23-тур доирасидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади.

“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ҳам 8та ўйинда зафар қучган, “Нефтчи” эса 7та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 26та гол киритган, “Темирйўлчилар” 24 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 26, “Нефтчи” 23 очкога эга бўлган. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Биринчи даврада Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда “темирйўлчилар” муваффақият қозонишган. Фарҳод Тожиев икки марта, Зайниддин Тожиев бир марта фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилишган. Бунга мезбонлар сафида Санжар Асқаралиев жавоб бера олган холос – 1:3. Зайниддин Тожиев иккинчи даврада “Нефтчи” сафида ўйнамоқда.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1

13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1

05.03.2009 «Локомотив» - «Нефтчи» 2:1

02.11.2008 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:1

16.04.2007 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 8та ўйиннинг 5тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентда уч очко билан қайтган. Ўтган йил бу жамоалар биринчи марта Пойтахтда дуранг қайд этишди. “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган охирги тўрт ўйинда “Нефтчи” ғолиб бўла олмаган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика