RU

Последние новости

12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  0 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  6 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  35 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3

ПРЕВЬЮ. "Динамо" - "Сўғдиёна" Новости

ПРЕВЬЮ. "Динамо" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 16-турини очиб берувчи баҳс Самарқандда "Динамо" ва Жиззахнинг "Сўғдиёна" клублари ўртасида бўлиб ўтади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
15 август. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, Ш.Рўзиқулов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада нақд 33 бор кесишган. Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 15тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 12та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган олти учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 52та гол уриб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 51 очкони, “Сўғдиёна” эса 42 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Учинчи турда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев ва Зайниддин Тожиевнинг голларига “Сўғдиёна” сафида Сухроб Қобилов пенальтидан жавоб берган холос – 1:3.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

14.09.2013 «Динамо» - «Сўғдиёна» 1:1
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
07.10.2005 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда бу рақибни уч марта мағлуб этган. “Динамо” Самарқандда 11 бор зафар қучган. Фақат битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Охирги учта баҳсда Жиззах клуби сафарда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика