RU

Последние новости

10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  11 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1

Превью. "Динамо" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Динамо" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 13-турини очиб берувчи ўйин Самарқандда "Динамо" ва "Навбаҳор" ўртасида кечади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган)
21 июнь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Динамо” ва “Навбаҳор” олий лигада 40 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 7та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 75:34. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 73, “Динамо” эса 40 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Ўтган мавсумда бўлиб ўтган иккала ўйинда ҳам дуранг қайд этилган. Самарқанддаги баҳсда меҳмонлар вакили Ғайрат Жўраев ҳисобни очганди, бунга Сирожиддин Сайфиев жавоб берганди - 1:1. Иккинчи ўйинда Леонид Кошелев мезбонларни олдинга олиб чиққач, Азамат Бобожонов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013  «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1
14.09.2012  «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
02.04.2011  «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
22.05.2010  «Динамо» - «Навбаҳор» 1:0
09.09.2009  «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда кечган ўйинларнинг 11тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган. 7та учрашувда “лочинлар” сафардан уч очко билан қайтишган. Фақатгина 2 марта бу жамоалар Самарқандда муросага келишган. Охирги 8 йилда “Навбаҳор” Самарқандда бир мартадан ғалаба қозонган ва дуранг ўйнаган, қолган 7 ўйинда таслим бўлган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика