RU

Последние новости

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  95 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Превью: Чили - Австралия. Ўз гуруҳида фаворит бўлмаганлар баҳси Новости

Превью: Чили - Австралия. Ўз гуруҳида фаворит бўлмаганлар баҳси

Чили ва Австралия ўз гуруҳларида фаворит эмаслар. Сабаби ушбу квартетдан Испания ва Голландия каби кучли жамоалар ўрин олишган.
Шу боис ҳам ўзаро ўйин жуда катта аҳамият касб этади. Ютган жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларини оширади, мағлуб эса катта эҳтимол билан гуруҳ босқичидан сўнг ортига қайтади.



Чилини кўпчилик мундиал кашфиёти сифатида кўрмоқда. Агар мана шундай гуруҳдан чиқа олинса шубҳасиз бу катта натижа бўлади. Испания ёки Голландияни ортда қолдириш сенсация бўлиши аниқ. Чили гуруҳ аутсайдери деб қаралаётган Австралияга қарши баҳсда ўзини кўрсатишга уринади.



Терма жамоанинг энг асосий муаммоси бу – Артуро Видаль. Олдинроқ “Юве” вакили гуруҳ босқичининг икки ўйинини ўтказиб юбориши маълум қилганди, бироқ у тезда ўз формасини тиклади ва Австралияга қарши ўйинга тайёр. Машғулотлар вақтида соғилиги билан муаммоларга эга бўлган Алексис Санчес ҳам “соккерузлар”га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Умуман олганда, етакчиларнинг сафга қайтишлари Хорхе Сампаолига қўшимча бош оғриқ тақдим этади. Сабаби жамоада асосий таркибда тушишга тайёр ва лойиқ бўлган кўплаб кучли футболчилар бор. Ҳимоядан Медель ва Харанинг ўрин олиши деярли аниқ. Учинчи ҳимоячи сифатида Рохас ўйнаши мумкин.



Австралия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ўзгача бўлди. Хольгер Осиек истеъфога чиқарилган жамоани Анге Постекоглу ўз қўлига олди. У Шварцер ва Нилл каби фахрийларни жамоага жалб қилмади, бироқ бу билан жамоа ўйини кучайгани йўқ. Австралия бундай гуруҳда тажриба олишга ва учта ўйиндан бир очко олишга уриниши мумкин.

Постекоглу жамоасида машҳур футболчилар жуда кам. Ҳозир ҳимоя чизиғида асосий бўлган Спиранович олдин деярли асосий таркибга киритилмасди. Мундиал вақтида учта етакчига кўп нарса боғлиқ бўлади: жамоа сардори Йединак, ҳужумчилар Кэхилл ва Брешиано. Сўнгги футболчининг жароҳатидан қутулиб жамоа сафига қўшилишини жуда кўпчилик кутганди.



Ўзаро ўйинлар
Чили ва Австралия терма жамоалари Жаҳон чемпионатларида бир марта тўқнаш келишган. 1974 йил Германияда ташкил этилган мундиалнинг гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда томонлар гол ура олишмаган – 0:0. Шундан сўнг ушбу жамоалар уч бор ўртоқлик учрашувларида куч синашишган. Учала сафар ҳам Жанубий Америка вакили зафар қучган.


ЖЧ-1974 (1-гуруҳ)
Австралия - Чили 0:0

Ўртоқлик учрашуви (1996 йил)
Чили - Австралия 3:0

Ўртоқлик учрашуви (1998 йил)
Австралия - Чили 0:1

Ўртоқлик учрашуви (2000 йил)
Чили - Австралия 2:1



Қизиқарли фактлар

- Австралия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида жами 10та ўйинда майдонга тушган. “Яшил қитъа” вакиллари фақат бир марта гол ўтказишмаган. Бу 30 йил олдин айнан Чилига қарши баҳсда кузатилган.

- Чили саралашда ўртача гол ўтказиш борасида мундиалга чиққанлар орасида “пешқадам”. Видаль жамоадошлари ҳар бир ўйинда ўртача 1,56тадан тўп олиб чиқишган.

- 1962 йил Чили ўз уйида бўлиб ўтган ЖЧда учинчи ўринни қўлга киритган. Ўшандан сўнг ушбу жамоа мундиалларда 17 марта майдонга тушган ва атига 2 бор ғалаба қозонган.



ЧИЛИ - АВСТРАЛИЯ
14 июнь. 03:00.
Куяба. "Панантал" стадиони.
Бош ҳакам
: Ноумандез Дуе (Кот Д'Ивуар)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонгуифоло Йео  (Кот Д'Ивуар), Жан Клод Бирумушаху (Бурунди)
Тўртинчи ҳакам: Роберто Морено (Панама)

Чили (тахминий таркиб):
Браво — Медель, Хара, Рохас — Исла, Диас, Видаль, Мена — Вальдивия — Санчес, Варгас

Австралия (тахминий таркиб): Райан — Франжич, Спиранович, Макгован, Дэвидсон — Йединак, Миллиган, Брешиано — Леки, Оар — Кэхилл

Жароҳат: Видаль — Брешиано (иккиси сўроқ остида)

Дисквалификация: йўқ


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика