RU

Последние новости

10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  0 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  0 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  10 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  3 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  25 06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  5 06:40"Ювентус" "Аталанта"га қарши ўйинда А Сериядаги 13-дурангини қайд этди  3 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  14 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2

Превью. Чемпионлар лигаси 3-тур Новости

Превью. Чемпионлар лигаси 3-тур

Бугун тунда УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувларига старт берилади.

Демак бугун бўлиб ўтадиган барча учрашуларга ва гуруҳдаги жадвалларга тўхталиб ўтамиз.

Бу сафар алифбе бўйича пастдаги гуруҳларнинг баҳслари бўлади, шу сабаб биз ҳам энг охирги гуруҳдан бошлаймиз.


H гуруҳи

 Ўрин    Клуб                       Ў        Ғ     Д        М    Т-Н    О 
1Зенит2200 5-3 6
2Валенсия2101 3-3
3Гент2011 2-3 1
4Лион2011 1-2 1

Зенит - Лион
Имкониятлар: 50-50
"Зенит" икки учрашувда 100% натижа қайд этиб турнир жадвалини бошқариб боряпти, аммо уларнинг бўшашишга ҳаққи йўқ, чунки гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. "Зенит"нинг 3-турдаги рақиби "Лион". Францияликлар бор-кучи билан ғалаба учун ҳаракат қилишади, бунинг устига Москванинг "Динамо" собиқ ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэна Россиянинг совуқ об-ҳавоси билан таниш.



Валенсия - Гент

Имкониятлар: 60-40

"Валенсия" Испания чемпионатининг сўнгги учрашувида "Малага"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб бош мураббийи Нуну Эшпиритунинг бу мавсумдаги услуби ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. Мутахассиснинг тўхтовсиз ротатциялари ҳозирча омад олиб келаётгани йўқ, аммо бу услубни муваффақиятсиз ҳам деб бўлмайди. "Гент" эса Белгия чемпионатининг турнир жадвалини бошқариб турибди. Улар миллий чемпионатдаги сўнгги тўрт учрашувда ғалаба қозонган, аммо "Зенит" билан бўлган Чемпионлар лигаси учрашувида уларга бироз омад етишмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам икки жамоага ғалаба керак, аммо кучларни тенг деб бўлмайди. Бунинг устига "кўршапалаклар" ўз уйида ўйнайди.



G гуруҳи

 Ўрин     Клуб                       Ў    Ғ    Д     М    Т-Н   О 
1Динамо К2110 4-24
2Порту2110 4-3
3Челси2101 5-23
4Маккаби Т-А2002 0-60

"Динамо" К - "Челси"

Имкониятлар: 45-55

Ушбу гуруҳда вазият аввалгисидан бошқача. Квартет етакчиси ҳисобланган "Челси" ҳозирча гуруҳдаги энг кучсиз рақиб "Маккаби"ни мағлуб эта олди, "Порту" тўсиғи эса уларга баландлик қилди. Аристократлар УЕФА ЧЛнинг 3-турида Киевнинг "Динамо" меҳмони бўлади. Киевликлар Украина чемпионатида иккинчи ўринда боришмоқда. Бир неча кун олдин "Шахтёр"дан учралган йирик мағлубият (0:3) навбатдаги баҳсга таъсир қилиши мумкин.


"Порту" - "Маккаби"

Имкониятлар: 60-40

"Порту" ўз чемпионатида ҳозиргача бирор маротаба мағлуб бўлгани йўқ, ЧЛнинг аввалги турида "Челси"ни мағлуб этди, шу сабабли улар "Маккаби"нинг юрамётган тракторини ғилдираксиз қолдириши мумкин. Исроил клуби ЧЛнинг икки учрашувида бирорта ҳам гол ура олгани йўқ ва ўз дарвозасидан 6та тўп олиб чиққан.



F гуруҳи

 Ўрин   Клуб               Ў   Ғ   Д     М     Т-Н      О 
1Бавария             2200 8-06
2Олимпиакос2101 3-5
3Динамо Зг2101 2-63
4Арсенал2002 3-50

"Олимпиакос" - "Динамо" Зг

Имкониятлар: 50-50

Бу икки клуб ҳам "Бавария"дан мағлуб бўлиб, "Арсенал"ни таслим қилган, шу сабабли ушбу жамоалар ўртасидаги икки учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиши мумкин. "Динамо"нинг Хорватия чемпионатидаги ишлари "мой устида". "Олимпиакос" ҳам рақиби каби ўз миллий чемпионатида етакчи. Бу ўйин чемпионатлар кучини ҳам кўрсатиб бериши мумкин.



"Арсенал" - "Бавария"

Имкониятлар: 50-50

"Арсенал" турнирнинг икки учрашувида мағлуб бўлди, аммо Премьер-лигадаги сўнгги баҳсларда муваффақиятли натижа қайд этди. "Арсенал" бор-кучи билан ўйнаса хатто Бундеслиганинг 9та учрашувида ғалаба қозониб Германия чемпионатида рекорд ўрнатган "Бавария"ни ҳам таслим эта олади. Тарих бунга гувоҳ. Хосеп Гвардиола эса шогирдларининг бир дақиқага ҳам бўшашишини истамайди. Жуда қизиқ жанг бўлади ва ушбу "титанлар жанги"ни бугун "UZREPORT TV" телеканали орқали жонли эфирда томоша қиламиз.



E гуруҳи

 Ўрин     Клуб              Ў     Ғ  Д    М    Т-Н   О 
1Барселона2110 3-24
2Байер2101 5-3
3БАТЭ2101 4-63
4Рома2011 3-41

БАТЭ - "Барселона"

Имкониятлар: 45-55
Қуйидаги гуруҳда жамоаларнинг имкониятини тенг дея олмаймиз, аммо "Барселона" билан дуранг ўйнаган "Рома" БАТЭга мағлуб бўлди ва ўзининг гуруҳдаги ҳолатини оғирлаштирди. "Рома"га кучи етган Беларусия клуби каталонияликларни ҳам таслим этиши мумкин, аммо бунинг учун БАТЭ хатосиз ҳаракат қилишига тўғри келади.



"Байер" - "Рома"

Имкониятлар: 50-50
"Байер"нинг Бундеслигадаги сўнгги учрашувлари омадли чиқмади, аммо "Рома" А Сериянинг охирги икки баҳсида ғалаба қозонди ва Леверкузенга кўтаринки кайфиятда ташриф буюради. Бу икки жамоа Чемпионлар лигасининг "ёввойи тулпорлари" ҳисобланади, аммо гуруҳда фақат икки жамоа кейинги босқичга йўл олади.



Ушбу жамоалардаги йўқотишлар ҳақида бироз олдин тақдим этилган маълумотлардан билиб олишингиз мумкин.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика