RU

Последние новости

10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  2 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» Новости

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган.
«БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
29 октябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, А.Снетков, Х.Мирзааҳмедов, Ш.Ҳакимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Натижалар “Бунёдкор”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. 

“Қалдирғочлар” 13та ўйиндан 10тасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” бу рақибни фақат 1 марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 32та гол уриб ўз дарвозасидан 8 бора тўп олиб чиққан. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 32 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, зарафшонликларда бу кўрсаткич 5тани ташкил этади. Тошкент клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг ягона ва йирик ғалабаси 1:0.

Дастлабки даврада “Қизилқум” майдонида ташкил этилган учрашувда Олег Зотеев (иккита) ва Игорь Таран томонидан урилган голлар “Бунёдкор”га йирик ғалабани тақдим этганди – 3:0. Қизиғи ўша ўйинда ҳам Марат Исмоилов ҳакамлик қилганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1
23.04.2010 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:1
06.03.2009 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
04.11.2008 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 5тасида “қалдирғочлар” муваффақиятга эришишган. 2010 йил “Қизилқум” ўз тарихида илк марта рақиб майдонидан дуранг билан қайтган. Охирги икки йилда “Бунёдкор” Тошкентда рақиб дарвозасига 3тадан гол уриб келмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика