RU

Последние новости

19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" Новости

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бугун "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" ўртасида бўлиб ўтади.
«БУНЁДКОР» – «ОЛМАЛИҚ»
27 март. Тошкент. “Жар” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, Б.Норсафаров, А.Жўрахонов
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки клуб олий лигада 12 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 9 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 1 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 26 та гол киритган. “Олмалиқ” эса 12 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 28 очкони, “Олмалиқ” эса атиги 7 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Ўтган мавсум Олмалиқда ўтган баҳсда 3:1 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлардан Зафар Полвонов ва Евгений Гоголь (иккита) гол уришган, “қалдирғочлар” сафида Камолиддин Мурзоев пенальтидан тўп киритган. Тошкентда ташкил этилган учрашувда “Бунёдкор” 4:1 ҳисобида устун келган. Олег Зотеев, Олександр Пишур ва Анвар Бердиевнинг (иккита) голларига Дилявер Абибуллаев жавоб берган.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:

18.10.2013  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
11.09.2012  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  2:0
19.05.2011  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
14.08.2010  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0
25.04.2009  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  3:1
18.10.2008  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бўлиб ўтган 6та ўйинда “Олмалиқ” сафарда атига учта тўп киритган.

Муаллиф тахмини: Миржалол Қосимовсиз ўйнашига қарамай “Бунёдкор” ўз майдонида ғалаба қозонишга яқин. Аммо “Олмалиқ” бу мавсум энг кўп гол урган жамоа эканлигини унутманг. “Қалдирғочлар” бугун гол ўтказиб ғалаба қозонишса керак.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика