RU

Последние новости

13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  0 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 11-турини очиб берувчи ўйин "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида кечади.
«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ»
5 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, М.Мажидов, Р.Фозилов, Д.Каримов
Назоратчи: Б.Галеев.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 14 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 25:5. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 35, “Нефтчи” 5 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” бир хил 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Фарғонада кечган учрашувда мезбонлар дарвозабони Фаррух Турдиалиев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Тошкентда эса бу йил “Локомотив”га ўтган Жасур Ҳасанов пенальтидан гол урганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
31.10.2009 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бир марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 йил). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига атига 2та гол урган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика