RU

Последние новости

07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  0 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 7-турини бошлаб берувчи ўйинда "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келишади.
«БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР»
2 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, С.Сатторов
Назоратчи: С.Эрматов.

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 14 марта тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та  ўйинда водийликлар ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда 1 бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 33:7 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор” 34 очкони, “Навбаҳор” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” йирик ғалабаларга эришишган. Водийдаги учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳамаджонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб ҳисобни очганди. Бундан ташқари Олександр Пишур ва Лутфулла Тўраев “лочинлар” дарвозасини ишғол қилишган – 0:3. Тошкентда кечган баҳс бунданда йирик натижа билан тугаган. Сардор Рашидов, Анвар Бердиев ва Анвар Ғофуров бир мартадан гол уришган бўлса Игорь Таран икки бор “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилган – 5:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2013 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  5:0
19.10.2012 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
12.03.2011 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
26.08.2010 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2009 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  6:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”га етарлича қаршилик қила олмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар” зафар қучишган. Бундан ташқари “Навбаҳор” Тошкентда 6 йилдан буён гол ура олмай келмоқда.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика