Превью. "Бунёдкор" - "Машъал"
15 мая 2015 08:00
Новости
Превью. "Бунёдкор" - "Машъал"
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
15 май. "Бунёдкор" стадиони. 18:30.
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 14 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 14 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати 30-1 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 42 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 0 бўлиб турибди.
“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Машъал” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.
Ўтган мавсум 2-турда Муборакда бўлиб ўтган баҳсда “қалдирғочолар” икки тўп фарқи билан зафар қучишган. Дилшод Жўраев ҳисобни очган бўлса, баҳс сўнггида Воҳид Шодиев якуний натижани ўрнатган – 0:2. Тошкентдаги баҳс эса Сардор Рашидовнинг бенефисига айланиб кетган. Ярим ҳимоячи биринчи бўлимнинг ўзида 8 дақиқа ичида хет-трикка эришган, иккинчи бўлимда Достон Ҳамдамов ва Акром Комилов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишганди. Мўйдин Мамазулумов “қалдирғочлар” дарвозасига тарихий голни урганди – 5:1.
Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
10.08.2014 «Бунёдкор» - «Машъал» 5:1
15.03.2012 «Бунёдкор» - «Машъал» 1:0
05.11.2011 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
05.06.2010 «Бунёдкор» - «Машъал» 3:0
12.04.2009 «Бунёдкор» - «Машъал» 3:0
26.06.2008 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
10.11.2007 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 18 марта гол уришган ва барча ўйинларда ғалаба қозонишган. Муборак клуби бу жамоа дарвозасига дастлабки голни ўтган йил Тошкентдаги баҳсда урганди.
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии