RU

Последние новости

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Превью. “Атлетико” – “Челси” Новости

Превью. “Атлетико” – “Челси”

Европада клублар ўртасидаги мусобақаларнинг энг нуфузлисида 4тагина жамоа қолди холос ва бугун улардан иккитаси ўзаро тўқнаш келади.
Ярим финал босқичидаги илк “жанг” Испаниядаги “Висенте Кальдерон” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унда Диего Симеоненинг “Атлетико”си Жозе Моуриньонинг “Челси”сига қарши майдонга тушади.

Биринчи учрашувдан олдинги вазиятни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

“Атлетико”
“Атлетико” ҳозир жула яхши спорт формасида. Ла Лига доирасида ўтказилган сўнгги учрашувда “Эльче” учтидан ишончли ғалабага эришди ва бу билан энг яқин таъқибчисидан 6 очко илгарилаб кетди (“Реал” захирасида битта ўйин бор). “Матрасчилар” ҳақли равишда Испания чемпионлиги учун асосий давогар ҳисобланишяпти. Жамоа сўнгги 7 ўйинни мағлубиятсиз якунлагани, шу ўйинларнинг фақат биттасидагина гол ўтказиб юборганини ҳам ҳисобга олсак, аслида “Челси”га тегишли бўлган – Тибо Куртуанинг дарвозасини ишғол қилиш, Жозе Моуриньо шогирдларига осон бўлмаслиги ойдинлашади. 



Мусобақанинг чорак финал босқичида мадридликлар “Барселона” тўсиғидан ўта олганди. “Камп Ноу”даги биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан, “Висенте Калдерон”даги жавоб учрашувида катта устунликка эга бўлган “Атлетико” кичик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финални нақд қилгандди. Симеоне жамоаси мусобақада жуда кам гол ўтказиб юборяпти. Ҳар бир плей офф босқичида биттадан, гуруҳ босқичида умумий 3та. Бу эса яна бир бор бу жамоанинг ҳимояси мустаҳкам эканини исботлаб турибди.

Таркибдаги ҳолат:
Ғалабалар сабаб яхши ҳолатдаги рухий ҳолатнинг кўтаринки эканидан ташқари, Диего Семионида хурсандчилик учун яна бир сабаб бор: жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Арда Туран жароҳатини даволатиб, сафга қайтди. Балки у асосий таркибда майдонга тушишга ҳали тайёр эмасдир, лекин у заҳирадан майдонга тушиб ҳам, жамоа ўйинини бемалол кучайтира олади. Ҳимоячи Манкильо жароҳатини тиклаб улгурмагани сабаб, ўйинда иштирок этмайди.
Дарвоқе, Тибо Куртуа ўйинда иштирок эта олади. Аввалроқ у “Челси”га тегишли бўлгани учун Лондон клубига қарши ўйнамаслиги таъкидланаётганди. Усиз бу тўқнашувда жамоа яхшигина қийналган бўларди.



Тахминий таркиб:
Куртуа – Хуанфран, Годин, Миранда, Луис Фелипе – Габи, Суарес, Коке, Гарсия – Вилья, Коста.


“Челси”

Жозе Моуриньо жамоаси Англия премьер-лигаси 35-тур ўйинида сенсацион натижа қайд этиб, “Сандерленд”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Моуриньонинг “Стэмфорд Бриж”даги илк мағлубияти бўлиб билан бирга, чемпионликдан деярли айирган ўйин сифатида ҳам ёдда қоладиган бўлди.



Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Челси” йилдан – йилга сезиларли даражада ўсиб бораётган ПСЖни енгишга муваффақ бўлганди. Биринчи ўйинда ПСЖ 3:1 ҳисобида лондонликларни енгган бўлса ҳам, жавоб ўйинида Моур ва унинг йигитлари ҳарактер ва савия намойиш этиб, драмматик тарзда ярим финал масаласини ҳал қилганди. Ушбу ғалабада Жозенинг ўрни ҳам салмоқли бўлганини таъкидлаш керак. У ўйин давомида майдонга туширган футболсилари ўйинни ўзгартириб юборди. Заҳирадан майдонга тушан Шюрпле ва Демба Ба урган голлар амалда “Челси”ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Таркибдаги ҳолат:
“Сандерленд”га қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Петр Чех сафга қайтди ва дастлабки дақиқалардан майдонга тушишга тайёр. “Челси” муҳлислари учун яна бир яхши хабар шуки, ўйин қайдномасига анчадан бери майдонга тушмаётган Эден Азар ҳам киритилган.

Шу билан биргаликда “аристократлар”да йўқотишлар ҳам мавжуд. Самуэль Это’О тиззасидан жароҳат олган ва майдонга туша олмайди. Шунингдек дисквалификация сабаб Бранислав Иванович учрашувда иштирок этолмайди. Муҳаммад Салоҳ ҳамда Неманья Матич бу мавсумда



“Челси” таркибида Чемпионлар Лигасида қатнашиш имконига эга эмас.
Тахминий таркиб:

Чех – Аспиликуета, Кэхилл, Терри, Коул – Луис, Рамирес – Оскар, Виллиан, Шюррле – Торрес.


Аброр Қодиров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика