RU

Последние новости

16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  0 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  2 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  6 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  10

Превью. "Андижон" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Андижон" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган водий дербисида "Андижон" ва "Нефтчи" тўқнаш келишади.
«Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фарғона)
22 июнь. Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Т. Галеев (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Андижон” ва “Нефтчи” олий лигада 40 бор куч синашишган. Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 29 та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Олти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 82 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Андижон” эса 34 марта гол ура олган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 92 очкони қўлга киритган бўлса, андижонликлар ҳисобида 23 очко мавжуд. “Нефтчи”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1. “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси эса - 2:0.

Ўтган мавсум “Андижон” биринчи лигада ўйнаганди. 2012 йилдаги ўйинларда қайси жамоа мезбон бўлса ўша ғолиб чиққан. Андижондаги учрашувда тожикистонлик Фарҳод Тоҳировнинг баҳс сўнггида урган голи мезбонларга уч очко тақдим этганди – 1:0. Фарғонада ҳам битта футболчи гол урган, бироқ Анвар Бердиевнинг ўзи икки бор “бургутлар” дарвозасини ишғол қилган – 2:0.  

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.04.2012  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
29.05.2011  «Андижон» – «Нефтчи»  2:3
27.07.2010  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
19.09.2009  «Андижон» – «Нефтчи»  3:2
18.05.2008  «Андижон» – «Нефтчи»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз майдонида анчайин кучли рақибларни ҳам мағлуб эта олишини биламиз. Аммо “Нефтчи” уларга жуда ноқулай рақибдир. “Андижон”нинг ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган барча ўйинлари натижалари қуйидагича : 6 ғалаба, 4 дуранг, 10 мағлубият.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика