RU

Последние новости

12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  0 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139

ПРЕВЬЮ. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор". Стартда салобатли Саудия синови Новости

ПРЕВЬЮ. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор". Стартда салобатли Саудия синови

Бу мусобақа тарихда кўплаб жамоаларни ўз бағрига чорлади, жараён эса ҳамон давом этмоқда.

Аввалги йилларда қўшни мамлакатлардан "Истиқлол", "Аҳал" бу мусобақа таъмини татиб кўришди. Улар қитъанинг клублар ўртасидаги нуфузли турнирида қатнашган экан нима учун бизники қатнашмасин? Демак, кутиб олинг "Навбаҳор" ОЧЛдаги юришини бошламоқда. Бироқ стартдаёқ кучли рақиб - "Ал Ҳилол". Лекин бу куррайи заминда иложсиз иш бормидики, бунинг уддасидан чиқишни имкони бўлмаса?

Аль-Хиляль

Али Аль-Булеахи - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 1

19/09/2023, 00:00

1
:
1
Завершен

Навбахор Наманган

Тома Табатадзе - 52'

45'
90'
60'  Неймар
74'  Яссер Аль-Шахрани (Нассер Аль-Давсари)
74'  Салман Аль-Фаридж (Мохамед Канно)
89'  Рубен Невеш (Абдулла Аль-Хамдан)
89'  Сауд Абдулхамид (Мохаммед Аль-Бурайк)
90'  Али Аль-Булеахи
90'  Михаэль
28'  Филип Иванович
52'  Тома Табатадзе
52'  Abrorbek Ismoilov
54'  Asad Sobirzhonov (Doniyor Abdumannopov)
61'  Abrorbek Ismoilov
71'  Abrorbek Ismoilov (Темурхуджа Абдухаликов)
83'  Ibrokhim Yuldoshev (Жасур Яхшибоев)
83'  Тома Табатадзе (Luka Cermelj)

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар ОЧЛ доирасида илк маротаба учрашмоқда. Бироқ бунга қадар "Ал Ҳилол" ва "Навбаҳор" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1997\1998 йилги мавсуми гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишган. Мазкур баҳсда "лочинлар" 1:3 ҳисобида енгилган. 

Гуруҳ босқичи (Ливанда марказлашган турнир)

1-тур

"Ал Ансор" (Ливан) 0:0 "Навбаҳор"

2-тур

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 3:1 "Навбаҳор"

3-тур

"Персеполис" (Эрон) 1:1 "Навбаҳор"

Навбаҳор" икки очко билан гуруҳда учинчи бўлган. Ярим финалга гуруҳдан "Персеполис" (7 очко) ва "Ал Ҳилол" (6 очко) йўл олган. 

"Ал Ҳилол" ўзбек клубларига қарши 

"Машъал", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва ОКМК "Ал Ҳилол" билан ўйинларда иштирок этишган. "Навбаҳор" бу борада Ўзбекистоннинг олтинчи жамоаси сифатида тарихга кирди. Саудия Арабистони грандини яқин тарихда фақатгина "Машъал" ва "Локомотив" мағлуб этишни уддасидан чиққан. Меҳмонда эса барча жамоаларимиз ортга ғалабасиз қайтишга мажбур бўлган. "Навбаҳор" эса юқоридаги икки жамоанинг натижасини такрорлашга  ва янги тарихни ёзишга ҳаракат қилиб кўради. Умид қиламизки, футболчиларимиз Бензема ёки Неймар билан суратга тушиш учун эмас, ғалаба учун боришади. 

2006 йил

"Ал Ҳилол" - "Машъал" 5:0

"Машъал" - "Ал Ҳилол" 2:1

2007 йил 

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:2

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:0

2009 йил 

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:1

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:0

2010 йил 

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0

2014 йил 

"Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" 0:1

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0 

2015 йил 

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" 3:1

"Локомотив" - "Ал Ҳилол" 1:2

2016 йил 

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 2:2

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 4:1

2016 йил 

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" 0:0

"Локомотив" - "Ал Ҳилол" 2:1

2020 йил

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:0

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:1

2021 йил 

"Ал Ҳилол" - ОКМК 2:2

ОКМК - "Ал Ҳилол" 0^3

 

"Ал Ҳилол"да мағлубиятсиз, "Навбаҳор"да ғалабасиз серия 

"Ал Ҳилол" бу мавсум Саудия Арабистони Премьер Лигасида мағлубиятсиз одимламоқда, 6та ўйин 5 ғалаба ва 1 дуранг. Жамоа сўнгги маротаба 12 август куни Араб клублари кубогида "Ал Насср"га мағлуб бўлган. Сўнгги учрашувда Неймар дебют қилган қарама-қаршиликда "Ал Риёд" йирик 6:1 ҳисобида таслим қилинди. 

"Навбаҳор" эса Суперлигада 4та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Самвел Бабаян шогирдлари ғалабаларни фақат кубокда қўлга киритмоқда ва сўнгги ўйинда улар "Сурхон"дан устун келди (2:0). "Лочинлар" ОЧЛ гуруҳ босқичига плей-оффда "Ал Вакра"ни таслим қилган ҳолда етиб келди.

Таркибдаги йўқотишлар

"Ал Ҳилол" сафида Саудия Арабистони футболининг юлдузи Салим Ал Давсари дисквалификация сабаб майдонга тушмайди. "Навбаҳор"дан Йован Жокич ва Даврон Ҳошимов жароҳат сабаб учрашувни ойнаий жаҳон орқали томоша қилишга мажбурлар. 

Энг қиммат футболчилар

Рақибларда 6 хонали сондан иборат нархлардаги футболчилар бир нечтани ташкил қилади. Саудия Арабистони футболи бугунги кунда сарфлаётган пуллар олдида бу табиий ҳол. "Ал Ҳилол"да нархи бўйича Неймар чўққини эгаллаб турибди, 60 миллион евро. Бу дегани "Пахтакор"нинг умумий таркибидаги нархидан деярли 5 баробар юқори. "Навбаҳор"да энг қиммат футболчилар рўйхатини Жамшид Искандеров бошқариб турибди, 850 минг евро. Кейинги ўринда Остон Ўрунов, 800 минг евро.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика