RU

Последние новости

19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  0 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  8 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 2:1 (матнли трансляция)  3 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими? Новости

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими?

Италия Чемпионати 23-тур учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Фиорентина" — "Наполи"

Кубокдаги ажойиб ғалабадан сўнг "фиалкалар" аутсайдерлардан бири "Удинезе"ни (1:1) мағлуб эта олмадилар. Сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида "Фиорентина" тўп ўтказмасдан ўйнай олмади. Жамоа вакиллари ёш бўлгани учун ҳали улардан барқарор ўйин кутиш қийин. Лекин ҳар бир ўйин кутилмаган воқеаларга бой бўлиши мумкин.

"Фиалкалардан" фарқли ўлароқ, неаполликлар рақибини 3:0 ҳисобда мағлуб этишган эди. Рақиб жамоа етарлича кучли — "Сампдория" эди. Неаполликлар уйда осонлик билан ғалаба қозонаётган бўлсалар-да, сафарда бу иш анча қийин кечмоқда. Миландаги охирги икки ўйин қониқарсиз натижа билан якунланди: жамоа "Интер"га 0:1 ҳисобда мағлуб бўлди, "Милан" билан эса дуранг (0:0) ўйнади.

Бугунги рақибларнинг Неполдаги биринчи давра учрашувлари "Наполи" фойдасига ҳал бўлганди. Жамоаларнинг Флоренциядаги ўзаро тўқнашувлари тарихига қарар эканмиз, меҳмонлар охирги уч ўйиндан бери ғалаба нашидасини сура олмаяптилар. Ўтган мавсум неаполликлар "фиалкалар"га 0:3, ҳисобда мағлуб бўлиб, Скудеттога эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берган эдилар.

"Парма" — "Интер"

"Крестоносцлар" "Ювентус" билан дуранг ўйнаб, чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. "Парма" сўнгги дақиқаларда Жервиньонинг голи туфайли бир очкога эга бўлишга муваффақ бўлди. Охирги вақтларда "Парма" сафарда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Лекин уйдаги кетма-кет 4 учрашувда ғалабага эриша олмади. Сўнгги икки СПАЛ ва "Рома"га қарши баҳс жамоанинг мағлубияти билан якунланди.

Жорий йил бошидан бери миланликларнинг оғир аҳволда: бир маротаба ҳам ғолиб бўлмади. Бу ҳам етмаганидек, А Серия доирасидаги ўйинларда битта гол ҳам ура олмади. Жамоа уйда бўлиб ўтган сўнгги икки ўйинда "Торино" (0:1) ва "Болонья"га (0:1) мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариш ҳақида ҳеч ким оғиз очмаяпти. Сабаби раҳбарият ҳали ҳам италияликка ишонч билдирмоқда. Рақиблар "Интер"га етиб олишмоқда, 4-поғона учун узоқ қолмади: 4 очко холос.

Биринчи давра учрашувида "пармезанлар" "Жузеппе Меацца" стадионида "Интер" устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозондилар. "Парма" уйда "нерадзурри"га қарши яхши ўйнайди. Клуб "Эннио Тардини" стадионидаги охирги 5 учрашувда 4 маротаба ғалаба қозонди. Топ жамоа эса "Парма"га қарши баҳсларда қийинчилик билан тўп тепмоқда. Милан жамоаси мавсумнинг иккинчи ярмини қандай бошлаб олганини ҳисобга олсак, бугунги баҳсда анча қийналишлари мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика