RU

Последние новости

20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  7 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2

«Правда Востока» Темур Кападзе PRO мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани ҳақида ёзди Новости

«Правда Востока» Темур Кападзе PRO мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани ҳақида ёзди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси муассислигида чоп этиладиган «Правда Востока» ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий газетаси Тошкентда давом этаётган PRO лицензияси учун мураббийлик курслари ҳақида хабар берди.

Газетанинг 28 ноябрь, пайшанба сонида берилган хабарда таъкидланишича, «ҳатто чет эл мамлакатлари олий лигаларидаги жамоаларга ҳам устозлик қилиш имконини берадиган» курсларда «Пахтакор» устози Мурод Исмоилов, ёш мураббийлар Бахтиёр Ашурматов («Гулистон»), Даврон Файзиев («Сўғдиёна»), миллий терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Шуҳрат Мақсудов ва республика ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев бор.

«Эътиборли томони, тингловчилар орасида ҳаракатдаги ўйинчи – ярим ҳимоячи Темур Кападзе ҳам бўлиб, афтидан, мураббийлик соҳасига ҳозирдан тайёргарлик кўришга қарор қилган», – дейилади «Правда Востока» хабарида.

Қайд этиш жоиз, Тошкентда давом этаётган ва якуний имтиҳонлари 14 апрель куни бўлиб ўтадиган PRO лицензияси учун мураббийлик курсларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзе иштирок этаётгани йўқ. 18 ноябрдан бошланган курсларда футболчининг отаси – «Қўқон-1912» жамоаси мураббийи Тоҳир Кападзе ўқимоқда.

Championat.asia интернет-нашрининг ёзишича, аввалроқ, 22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Sports.Kz портали «Темур Кападзе Тошкентда PRO лицензияси учун ўқимоқда», – деган маънода хабар чоп этган. Бироқ, интернет-нашрнинг қайд этишича, PRO учун ўқишдан аввал, «A» тоифасидаги лицензия эгасига айланиш керак, «А»ни қўлга киритиш учун дастлаб «C» ва «В» лицензиялари учун ўқиш керак.

Қайд этиш жоиз, мураббийлик курсларида жами 14 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, улар орасида Сербия, Россия ва Сингапур вакиллари ҳам бор.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика