RU

Последние новости

16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  0 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  1 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  5 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  8 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  4 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  8 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  8 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  4 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  13 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1

“Пойтуғ” - “Андижон вилояти ҳокими Кубоги” соҳиби Новости

“Пойтуғ” - “Андижон вилояти ҳокими Кубоги” соҳиби

Проффессионал футбол клублари ва ҳаваскор жамоалар ўртасида Андижон шаҳрида “Вилоят Ҳокими Кубоги-2021” мусобақаси ташкил этилди.

10 январ куни бошланган турнирнинг финал учрашув бугун бўлиб ўтди. Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футбол маҳорат мактаби”нинг сунъий қопламали майдонида куннинг биринчи қисмида 3-ўрин учун ўйин ташкил этилди. “А” гуруҳида 2-ўринни банд этган “ЎзСемЮнгКо” жамоаси “В” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган “Андижон-2” жамоаси билан кураш олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган баҳсда биринчи лига қатнашчиси “Андижон-2” жамоасининг қўли баланд келди – 2:1. Шу тариқа “Андижон-2” жамоаси “Ҳоким Кубоги” турнирида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. 

Тушликдан сўнг “Ҳоким Кубоги-2021” турнирининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда бош соврин учун Избоскан туманининг “Пойтуғ” жамоаси билан Шаҳрихон туманининг “Фарзиё” жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган “Пойтуғ” жамоаси хусусий клуб бўлиб, босқичма-босқич мустаҳкам пойдевор яратмоқда дейиш мумкин. Ушбу жамоага “Андижон”нинг собиқ футболчиси Асрор Раҳмонов устозлик қилиб келмоқда. Бу йил “Андижон” жамоаси билан хайрлашган вилоятнинг айрим иқтидорли футболчилари айнан қишки йиғин чоғида “Пойтуғ”да қўним топди. 

Шаҳрихоннинг “Фарзиё” жамоаси эса хаваскор клуб бўлиб, бу жамоа таъсисчилари ҳам аста-секин катта футбол томон юриш қилишни режалаштирган. Айтишларича, “Фарзиё” бу йилдан бошлаб, вилоят иккинчи лига баҳсларида иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда. 

Финал учрашувига қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин кутилганидек жанговар ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Футболчилар ғалаба илинжида майдонда бир-бирини ортиқча аяб ўтиргани йўқ. Шунингдек ҳакамлар томон ҳам норозиликлар етарлича бўлиб турди. Айниқса “Фарзиё” жамоаси аъзолари қанот ҳакамига нисбатан таҳдид солиб турди. “Пойтуғ” жамоаси маҳорат бобида устунлик қилиб, икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, шаҳрихонликлар ҳам бунга ўз вақтида жавоб бера олди. Учрашувнинг асосий таймларида дуранг натижа қайд этилди ва мусобақа низомига мувофиқ ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди. 

Лотореяда “Пойтуғ” футболчиларининг омади чопди. Аниқроғи яқинда Тошкентнинг “Яшнаобод” жамоасидан таклиф этилган бўйдор дарвозабон Абдукарим Муҳамедов “Фарзиё” футболчиси Умарбек Тўхтасиновнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўпни қайтариб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шаҳрихонликларнинг ушбу биргина хатоси якунда “Пойтуғ”га “Ҳоким Кубоги”да ғолиб чиқишини таъминлаб юборди. 

Баҳс якунлагач, совриндор жамоаларга ва турли номинацияларда “Энг яхши” деб топилганларга кубок, медал, диплом ва эсталик совғалар топширилди.

20.01.2020 йил

“Андижон вилояти Ҳокими Кубоги-2021”. Финал.

“Пойтуғ”“Фарзиё” 2:2 (1:0) пен.б. 5:4.

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Хушнуд Суюнбоев, Шохруҳ Акромов, Лочин Долимов.

Назоратчи: Тоир Низомов.

Голлар: Искандар Исмоилов. Аслиддин Абдумухторов – Муҳаммадкомил Низомов. Умарбек Тўхасинов. 

“Пойтуғ”: Абдукарим Муҳамедов, Қобилжон Абидов, Муҳаммадали Турсунов, Даврон Турсунов, Зийнатилло Икромжонов, Аслиддин Абдумухторов, Шукурулло Пўлатов, Шохруҳ Раҳмиддинов, Саид Маҳаммадинов, Омаджон Қодиров, Искандар Исмоилов.

Захира: Отабек Муллажонов, Ўлмас Ниёзов, Алёр Ҳасанбоев, Дамир Жамалдинов, Абдуқодир Маматисақов, Ҳасанбой Тўхтасинов, Амирхон Файзиев.

“Фарзиё”: Баракатилло Исроилов, Элёрбек Маматов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳамадкомил Низомов, Абдуқаҳҳор Назиров, Акмал Юлдашев, Музаффар Шербоев, Дилшод Юсуфжонов, Жаҳонгир Маҳсудов, Элбек Юлдашев, Умар Тўхтасинов.

Захира: Машхур Мирзаев, Низомитдин Исроилов, Аббос Абдуллаев, Ҳотам Ҳайдаров, Абубакир Айсаров, Зокир Нажимов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика