RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  7 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Португалия футзал термаси аъзоси Тиаго Брито: "Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди" Новости

Португалия футзал термаси аъзоси Тиаго Брито: "Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди"

Португалия терма жамоасининг футзал бўйича ЖЧ-2024даги иштироки якунланди.

Терма жамоа мусобақанинг 1/8 финалида Қозоғистонга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Ўйиндан сўнг Тиаго Брито португалияликлар бундан афсусда эканини таъкидлади.



"Бу даҳшатли туйғу. Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди ва бугунги баҳс бунинг исботи бўлди.

Умуман олганда, биз яхши ўйин ўтказдик, ўйин назоратини қўлга олдик. Лекин асосийси олдинга қўйилган мақсад ва бу борада Қозоғистон биздан кўра муносиброқ экан. Ҳозир қўлимдан келадигани уларни табриклаш. Содир бўлган воқеалар ҳақида кўп гапириш қийин, чунки гап ёмон ўйин ёки вазиятларнинг етишмаслигида эмасди. Ўйлайманки, финишда камчиликларга йўл қўйдик, бу футзалнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири.

Терма жамоанинг йўли шу ерда тугамайди. Бу бир неча йиллардан бери давом этаётган ва келажакда ҳам давом этадиган саёҳат. Юқори ўринни банд эта олмаганимиздан афсусдамиз, бироқ биз Португалия шарафини муносиб ҳимоя қилишга уриндик. Биз майдонда ҳар доим, ҳар бир ўйинда бор кучимизни бердик", – деди 33 ёшли футзалчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика