"Порту" мухлислари "Атлетико"га қарши ўйинда испан шарҳловчиларига ҳужум қилишди
08 дек 2021 21:09
Новости
"Порту" мухлислари "Атлетико"га қарши ўйинда испан шарҳловчиларига ҳужум қилишди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Порту" – "Атлетико" учрашуви (1:3) вақтида испаниялик шарҳловчилар мухлислар томонидан ҳужумга учради.
Ҳодиса ўйин охирида содир бўлди. Мадрид клубининг учинчи голидан сўнг бир нечта "Порту" мухлислари Movistar шарҳловчилари Хосе Санчес, Альваро Бенито ва Густаво Лопес ўтирган "Драгау" стадионидаги шарҳловчилар кабинасига бостириб киришди.
Мухлисларни тинчлантиришга ва хавфсизликни чақиришга уринган шарҳловчиларнинг сўзлари эфир давомида эшиттирилган.
"Тўртта таъби хира одам бизга ҳужум қилишмоқчи, тўртта ғазабнок одам!", — деди Санчес.
Шарҳловчилар кейинчалик ҳеч қачон бундай ҳодисага дуч келмаганликларини айтишди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии