Погбанинг "Ювентус"га қайтгиси келиб қолди
06 сен 2020 10:55
Новости
Погбанинг "Ювентус"га қайтгиси келиб қолди
Ярим ҳимоячи Поль Погбанинг фаолияти "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари билан боғланади шекилли.
2012 йили хавбек Манчестердан Турин томон йўл олганди. 2016 йилда эса йўналиш тескарисига кўриниш олди. Энди Погба яна "кекса синьора" либосида фаолият олиб бормоқчи.
"Ювентус" хавбекни қайтариб олиши йўлидаги дастлабки уринишлар фойда бермаганди. Турин клуби сўралган 120-130 млн евро маблағни тўлай олмаслигини билдирганди. Энди эса Погба клуб билан шартномасини узайтирмасликни ва келаси йили эркин агент сифатида "Юве"га қайтишни режалаштирмоқда.
Погба ўтган мавсумда жамоаси таркибида 16 ўйинда қатнашди ва 1 гол ҳамда 4 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии