"Погба, онангни эшит. У бу ерда бўлишингни хоҳламаяпти. Биз ҳам". ПСЖ мухлислари Погбанинг трансферига қарши
24 июл 2021 15:34
Новости
"Погба, онангни эшит. У бу ерда бўлишингни хоҳламаяпти. Биз ҳам". ПСЖ мухлислари Погбанинг трансферига қарши
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ПСЖга ўтиши француз клуби мухлисларининг позицияси сабаб бекор бўлиши мумкин.
Париж клуби мухлислари норозилик акцияси уюштиришди. Стадион атрофида мухлислар баннерига ёзилган: "Погба, онангни эшит. У бу ерда бўлишингни хоҳламаяпти. Биз ҳам".
Хабаларга кўра, ПСЖ 28 ёшли ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Погба ўтган мавсум Англия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии