RU

Последние новости

11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  1 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  26 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  20

Погба драмаси. Италиядан ташвишли хабар Новости

Погба драмаси. Италиядан ташвишли хабар

Франциялик футболчининг соғлиғида муаммолар бор.

Ярим ҳимоячи Поль Погба ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган ва узоқ йиллардан сўнг "Ювентус"га қайтишга қарор қилганди. Бироқ жорий мавсумда у июль ойидаги жамоа йиғинида тиззасидан олган жароҳати сабаб "кекса синьора" сафида майдонга тушмади.

Футболчи операция қилишга қарор қилди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатидан четда қолди. Бироқ у декабрь ойидаёқ машғулотларга ва ўйинларга қайтадигандек эди.

"Football Italia" хабарига кўра, афсуски, бунинг иложи йўқ. Франциялик футболчининг тикланиши кутилганидан секинроқ кечмоқда. Сентябрдаги операциядан кейинги 8 ҳафталик режа иш бермади. Демак, тренажёр зали ва бассейнда шуғулланаётган Погба февралдан олдин сафга қайтиши даргумон.

Погбанинг жароҳати "Ювентус" қишда Адриен Рабьо билан хайрлашмоқчи эмаслигини англатади, гарчи бундай маълумотлар илгари пайдо бўлган бўлса ҳам.

Рабьо мавсумни Туринда якунлаши, сўнгра клубини алмаштириши кутилмоқда. Ҳозирда у Франция терма жамоаси сафида Қатардаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика