Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин
31 дек 2019 20:44
Новости
Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер таъкидлаб ўтди.
"Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкинми? Шундай бўлса керак. Нима учун у "Бернли"га қарши ўйинда қатнашмади? Футболчи узоқ муддат майдонга тушмаганида 100 фоиз тикланган тақдирдагина ўйинларда қатнашади. Менимча, у ҳали тўлиқлигича тиклангани йўқ ва яна бир кунни бунга сарф қилиш керак", - деди Сульшер.
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 1 январь куни соат 01:00да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии