RU

Последние новости

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  3 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  13 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  12 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

«Подвал» жамоаси ташкил этилганига 22 йил тўлди Новости

«Подвал» жамоаси ташкил этилганига 22 йил тўлди

Теги :  Подвал
Маълумки, юртимизда миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган қизиқиш жуда катта. Шу сабаб давлатимиз томонидан ҳам футболга кенг йўл очиб берилмоқда.

Сўнгги йилларда профессионал футбол билан бир қаторда ҳаваскорлар футболи ҳам оммалашиб бормоқда. Айниқса, водийда ҳаваскорлар футболига бўлган қизиқиш жуда ҳам ортиб кетди. Ҳаваскор жамоалар иштирокидаги аксарият ўйинларга 1,5-2 минг нафардан томошабин ташриф буюраётгани эса сўзларимизнинг исботидир. Ҳозирда 100 дан ортиқ ҳаваскорлар жамоалари мини-футбол ва футзал билан шуғулланиб келишмоқда. Жумладан, Андижон вилоятидаги ҳаваскорлар жамоалар орасида ажойиб номи билан танилган «Подвал» жамоаси анчадан бери водий бўйлаб «Футбол мухлислар учун!» СУПЕР ШОУ учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Водийда ўз мухлислари ва тарихига эга бўлган «Подвал» жамоасининг ташкил этилганига бу йил 22 йил тўлди. Шу муносабат билан «Подвал» жамоаси яқинда Андижондаги «Ёшлар спорт саройи»да футзал бўйича мини-турнир ташкил қилди. Мусобақага футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари «Нефтчи» (Фарғона) ҳамда «Навбаҳор» (Наманган) жамоалари, шунингдек, ҳозирги кунда Андижон вилоятининг энг кучли ҳаваскор жамоаларидан бири бўлиб турган «Булоқбоши» жамоаси таклиф қилинди. Майдонга биринчи бўлиб «Навбаҳор» ва «Булоқбоши» жамоалари тушишди. Муросасиз кечган учрашув 3:3 ҳисобида якунланиб, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол лотереясида рақибларидан 3:2 ҳисобида устун келган наманганликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Иккинчи ярим финалда турнир ташкилотчиси «Подвал» «Нефтчи» билан куч синашиб, 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Финалда азалий рақиблар - «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари тўқнаш келдилар. Анча қизиқарли кечган финал ўйинида наманганликлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди ва турнир ғолибига айланишди.

Чемпион жамоа аъзолари «Подвал» жамоаси менежери, мусобақани ташкиллаштиришда бош-қош бўлган Бахтиёр Насирдинов томонидан совғалар ва мукофот пули билан тақдирландилар.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика