Подольски: "Мени Еврода Германиянинг шунчаки тумори сифатида кўраётганлар адашади"
04 июн 2016 23:55
Новости
Подольски: "Мени Еврода Германиянинг шунчаки тумори сифатида кўраётганлар адашади"
Германия терма жамоасининг Европа чемпионатига борадиган якуний таркибидан ўрин олган Лукаш Подольски унга нисбатан танқидий муносабатда бўлаётганларга мурожаат қилди.
- Мен Европа чемпионатига шунчаки сайр қилиш учун ёки Германия терма жамоасининг тумори сифатида бораётганим йўқ. Бу каби гап-сўзларга қўшилаётганлар - менга нисбатан ҳурматсизлик қилишмоқда. Бу безбетлик билан баробар. Мен терма жамоа сафида 100дан ортиқ ўйинлар иштирок этганман. Терма жамоада муҳим ўринга эгаман, деб ўйлайман. Немис машинасида шунчаки битта ўринни эгаллаб ўтирадиган футболчи эмасман. Бизнинг вазифамиз - Европа чемпиони бўлиш. Мен эса машғулотларда қаттиқ ишлайман ва майдонга тушганимда жамоамга нафим тегиши учун меҳнат қиламан.
Комментарии