Почеттино ўзаро учрашув олдидан Артетани мақтади
21 окт 2023 12:25
Новости
Почеттино ўзаро учрашув олдидан Артетани мақтади
"Биз "Арсенал"ни ҳурмат қиламиз. Ажойиб жамоа. Клубни Микель Артета бошқаради, у мен учун оилам аъзосидек бўлиб қолган. "Челси"га осон бўлмайди, чунки "Арсенал" яхши ўйнамоқда ва улар ажойиб таркибга эга. Улар барча мусобақаларда, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга даъвогарлик қилишмоқда.
Шунинг учун Артета қандай иш олиб бораётгани мени ҳайрон қолдираётгани йўқ. У зўр, ёш ва кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Микель дунёнинг энг буюк мураббийларидан бирига айланиши мумкин", – деди Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" – "Арсенал" учрашуви бугун 21 октябрь куни "Стемфорд Бриж"да бўлиб ўтади. "Арсенал" 20 очко билан "Тоттенхэм" билан қўшпешқадам ва тўплар фарқи бўйича "шпорлар"ни ортда қолдирмоқда. "Челси" 11 очкога эга ва 11-ўринда кетяпти. Бироқ "кўклар" аста-секин кучайиб бормоқда – улар кетма-кет иккита ғалабани қўлга киритишди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии