Почеттино "Монако"дан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?
22 фев 2021 11:52
Новости
Почеттино "Монако"дан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионати доирасида "Монако"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
- Ўйинни яхши бошлагандик. "Монако" яхши ҳимояланди. Биз 75 фоиз вақт давомида тўпни ўзимизда ушлаб турдик, аммо ҳужумда ғоякорлик етишмади. "Монако" вазиятларидан фойдаланиб кетди, биз эса йўқ.
- ПСЖ ушбу мавсумда олтинчи марта мағлуб бўлди. Чемпионликка шубха қилмаяпсизми?
- Реаллик шундай. Биз буни ўзгартира олмаймиз. Ҳозирча имкониятлар бор, курашишда давом этамиз.
- Мбаппе бугун ўзини кўрсата олмади. Буни нима билан тушунтирса бўлади?
- Футбол - бу математика эмас. Буни хар хил тушунтирса бўлади. Бугун фақатгина Килиан эмас, бутун бир жамоа ютқазди, - деди Почеттино.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии