RU

Последние новости

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  63 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди Новости

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайн терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига старт берилди. Осиё Ўйинларининг пляж футболи мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси «С» гуруҳи 2-тур ўйинида Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва голларга бой бўлган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тохир Абдураззоқов учрашувда дублга эришган бўлса, яна бир голга Жамолиддин Шарипов муаллифлик қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир голи Баҳрайнлик футболчига автогол сифатида ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 1-тур ўйинида 15 ноябрь куни Хитой терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалд «D» гуруҳи жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Маълумот ўрнида «D» гуруҳида Япония, БАА ва Малайзия терма жамоалари баҳс олиб боришмоқда.

Осиё Ўйинлари. Пляж футболи. Эркаклар. «C» гуруҳи. 2-тур.
Ўзбекистон - Баҳрайн 4:3
Голлар: Ал Досари (26 автогол), Тоҳир Адбураззоқов (32, 33), Жамолиддин Шарипов (36) - Ал Досари (3), Ал Абдулла (22), Ал Мугави (35)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика