RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:56Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм". Таркиблар маълум  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов ЖЧ финалида ишлади Новости

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов ЖЧ финалида ишлади

Пляж футболи бўйича ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Таитида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал ўйинида ҳакамлик қилди.

28 сентябрь куни Таитида пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳслари якунига етди. Финал баҳсида Испания терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Россия терма жамоаси кетма-кет икки карра жаҳон чемпиони унвони қўлга киритди. Эътиборлиси, Россия ҳамда Испания ўртасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов учрашув вақтини белгилаб турувчи (таймкипер) ҳакам вазифасини бажарди.

Таъкидлаш жоиз, Бахтиёр Намозов, Ўзбекистон вакиллари орасида пляж футболи бўйича ягона ФИФА ҳаками саналади.

Маъулмот ўрнида, Таитида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида Бахтиёр Намозов жами 7та ўйинда ишлаган.

Таитида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида Бахтиёр Намозов бошқарган ўйинлар:

18 сентябрь
Парагвай – Кот д`Ивуар 10:6
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов

20 сентябрь
Украина – Бразилия 2:4
Таймкипер: Бахтиёр Намозов

21 сентябрь
Соломон ороллари – Аргентина 5:8
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намазов

22 сентябрь
Эрон – Украина 2:3
Таймкипер: Бахтиёр Намозов

23 сентябрь
Таити – Испания 2:4
Бош ҳакам: Бахтиёр Намазов

Чорак финал
25 сентябрь
Россия – Эрон 6:5
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намозов

ФИНАЛ
Россия - Испания 5:1
Таймкипер: Бахтиёр Намозов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика