RU

Последние новости

12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  19 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Қитъалараро Кубок ярим финал баҳсида ҳакамлик қилади Новости

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Қитъалараро Кубок ярим финал баҳсида ҳакамлик қилади

БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган пляж футболи бўйича Қитъалараро Кубок мусобақаларида бугун ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, қитъанинг энг кучли терма жамоалари иштирокидаги мазкур мусобақада пляж футболи бўйича ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов ҳакамлик қилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳакам бугун Португалия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳсида бош ҳакам вазифасини бажаради. Иккинчи ярим финал баҳсида Эрон ва Россия терма жамоалари ўзаро кучи синашадилар. Мусобақанинг финал учрашуви эса 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Бахтиёр Намозов ушбу мусобақада бунгача гуруҳ босқичида Эрон - Португалия (бош ҳакам) ва Япония - Россия (захира ҳаками) учрашувларида ҳакамлик қилди.

Барча қитъанинг энг кучли терма жамоалари иштирокида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган мазкур турнирга бу йили БААнинг Дубай шаҳри мезбонлик қилмоқда. Бу йилги турнирда барча қитъаларнинг энг кучли терма жамоалари саналган жами 8та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради - Россия (жаҳон ва европа чемпиони), Португалия (европа вице-чемпиони), Бразилия (жаҳон вице-чемпиони, Конмебол чемпиони), АҚШ (Конкакаф чемпиони), Марокаш (Африка чемпиони), Эрон (Осиё Чемпиони), Япония (Осиё вице-чемпиони) ва БАА (мезбон).

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича ўзбекистонлик ягона ФИФА рефериси ҳисобланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика