RU

Последние новости

16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  6 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  2 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0

Пляж футболи. Аҳад Юсупов: "Терма жамоада янги номлар кўп" Новости

Пляж футболи. Аҳад Юсупов: "Терма жамоада янги номлар кўп"

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси соҳил спорт турлари бўйича IX Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Таиланднинг Пхукет шаҳрига етиб борди.
Шу муносабат билан терма жамоамиз бош мураббийи Аҳад Юсуповдан фикр олдик.

- Дубайда ўтказилган йиғиндан кейин терма жамоа ҳолатини қандай баҳолайсиз?
- Йиғин кўнгилдагидек ўтди, ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кўнглим тўлди. Лекин дарвозабонлар билан ишлаш керак. Шу чизиқда жиддий муаммоларимиз бор. Бундан ташқари, бир қатор янги номлар кашф қилинмоқда десам муболаға бўлмайди.

- Қуръа натижаси ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳаммасини вақт ва ўйинлар кўрсатади. Жамоада янги номлар кўп, тажрибали ўйинчиларимиздан бўлган Жавлон Аноров ҳамда Фурқат Азизовлар кутилмаганда жароҳат олиб Тошкентда қолишди. Гуруҳдаги илк ўйинни эртага 12:30 да Хитой терма жамоасига қарши ўтказамиз, ҳозирча ёмғирни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши.

Камолиддин Алимов ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика