"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди
04 мая 21:41
Новости
"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди
"Пиза" Италия А Сериясининг 2025/26 йилги мавсумига йўлланмани қўлга киритди.
Филиппо Инзаги жамоаси B Сериянинг 37-турида "Бари"га имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Мағлубиятга қарамай, 72 очкога эга "Пиза" тур якунларига кўра, учинчи ўриндаги "Специя"нинг "Режана"га (1:2) мағлубияти эвазига иккинчи ўринни кафолатлади.
"Пиза" сўнгги бор Италия олий дивизионида 1990/91-йилги мавсумда иштирок этган.
Аввалроқ "Сассуоло" ҳам юқори дивизионга кўтарилганди - Фабио Гроссо жамоаси 81 очко билан B Серияда чемпионат тугашига уч тур қолганида пешқадамлик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии