RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Питер Хюистра: "Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз" Новости

Питер Хюистра: "Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз"

ОЧЛ Ғарб минтақасида нимчорак финал беллашувларига старт берилди.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 1/8 финалда Эроннинг "Истиқлол" клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Пахтакор

Драган Черан - 43', Эрен Дердийок - 47'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . Тур 1/8

26/09/2020, 23:45

1
:
2
Завершен

Эстеглал Тегеран

Али Карими - 32'

45'
90'
5'  Игорь Кримец
43'  Драган Черан
43'  Khoziakbar Alidzhanov
47'  Эрен Дердийок
47'  Достонбек Хамдамов
73'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Достонбек Хамдамов (Javokhir Sidikov)
84'  Eldorbek Suyunov
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Владимир Казак)
89'  Фаррух Сайфиев
90'  Фаррух Сайфиев (Sherzod Azamov)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Abrorbek Ismoilov)
4'  Arsalan Motahari
32'  Али Карими
53'  Arsalan Motahari (Arash Rezavand)
68'  Farshid Esmaeili (Zakaria Moradi)
74'  Mohammad Daneshgar
77'  Arash Rezavand
79'  Masoud Rigi (Farshid Bagheri)
87'  Milad Zakipour
90'  Мехди Гайеди

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

П.Хюистра: "Бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Биз буни хоҳлагандик ва бунга эришдик. Биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик, бу бизни бироз қийнаб қўйди. Лекин, кейинчалик тўп киритиб вазиятни ўнглашни уддаладик ва камбэкка эришдик. Энди кейинги учрашувга тайёрланишимиз керак. Ўз минтақамизнинг энг кучли 4 жамоаси сафига кирдик ва чорак финалга чиқдик. Буни "Пахтакор" учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта муваффақият деб ўйлайман".


- Гол ўтказиб юборилгандан кейин 5-6 дақиқа давомида жамоа ўйинини йўқотиб қўйгандек бўлди. Голдан кейинги бундай реакцияга нима сабаб бўлди?

П.Хюистра: - Буни билмадим. Лекин, бугун "Истиқлол" айнан бизга қарши бошқа ўйинлардан кўра агрессивроқ ўйнади. Бу майдонда кўринди, шу билан бирга улар жуда яхши ўйнашганини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Учрашувга киришиб кетишимизга 10-15 дақиқа керак бўлди, чунки "Истиқлол" тажовузкор ўйини билан бизга қаршилик қилишга, қийинчилик туғдиришга уринди. Уларнинг охиригача курашишганини эътироф этиб ўтмоқчиман. Бизда ҳам хатолар бўлди, айрим вазиятларда ҳисобни катталаштириш учун имкониятларимиз бўлди, аммо бизга чиройли якун етишмади. Олдиндаги 4 кундан фойдаланиб кейинги беллашувга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча, биз бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бунга мажбурмиз, чунки охирги 4 жамоа орасида қолдик ва қолган учрашувлар янада қийинроқ бўлади. Айнан шу сабаб ҳам ўйинимизни янада яхшилашимиз зарур. Ўз олдимизга қўйган мақсад сари аста-секин боряпмиз, Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз.

- Бугун Элдор Суюновнинг баъзи вазиятлардаги ишончсиз ўйини майдондаги футболчиларга таъсир қилмадими? Унга бугун нима бўлди ёки кечқурун яхши уҳламаганмиди?

П.Хюистра: - Менимча, бугун ўйин давомида Суюновдан кўра мураббийлар кўпроқ асабийроқ бўлишди деб ўйлайман. Тўғри, жарима зарбасида Элдор ўзини яхши кўрсата олмагандир. Лекин, ундан олдин 7-рақамдаги ўйинчи (Диабате) у билан бирга-бир чиққанида катта сейвни амалга оширди ва жамоамизни қутқариб қолди. Бундан ташқари, бир неча бор тўп жарима майдончамизга ҳаводан ошириб берилганида ишончли ўйнади ва рақиб ҳужумларини йўққа чиқарди. Энг муҳими бизнинг кейинги босқичга ўтганимиз.

- "Пахтакор" бугун устунлик қилганини айтиб ўтдингиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди ва жамоа кейинги учрашувларда ҳам бугунгидек жисмоний тетиклигини сақлаб қолади деб ўйлайсизми?

П.Хюистра: - Ҳа, биз айнан шунинг учун ҳаракат қилиб келяпмиз. Бунинг устида деярли 3 йилдан бери ишлаб келамиз. Футболчилар жисмоний тарафлама жуда яхши ҳолатда. Олдимиздаги 4 кундан фойдаланиб тезроқ тикланиш ва кейинги ўйинга янада яхшироқ ҳолатда бўлишлари учун тайёргарлик кўрамиз. Бу тарафдан албатта ишлашда давом этишимиз шарт, лекин ўйинчиларнинг ҳолатидан қўрқмаймиз, улар жисмонан яхши формада.


Матбуот анжуманида Питер Хюистрага учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди. Унинг фикрларини кейинроқ ўқийсиз.


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика