RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  20 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  5 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Пирло: "0:2 бизга жуда катта сабоқ бўлди" Новости

Пирло: "0:2 бизга жуда катта сабоқ бўлди"

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло Италия Кубоги доирасида "Интер"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамнинг ҳақиқий кучини кўрмоқчиман. Бу кўп нарсани ҳал қиладиган ўйин, шу сабабли унда тартибли ўйнаш керак. Ўзгаришлар қилишга мажбурмиз. Буффон асосий таркибда бўлади, Рэмзи жароҳати сабабли ўйнамайди, умид қиламанки, ҳафта якунида у соғлом ҳолатда бўлади.

Ғолиблик ҳиссини йўқотганимиз йўқ. Танқидлар бизнинг амбицияларимизни кучайтириб юборди. А Серияда 0:2 ҳисобидаги мағлубият бизга жуда катта сабоқ бўлди. "Ювентус" бўлишни ўрганяпмиз. "Наполи"га қарши ўйин 3 кундан кейин бўлди, шунда ҳам тезда тикланиб олдик ва керакли даражада ўйин кўрсатдик. Энди бўшашмаслик керак, эндигина мавсумнинг ярми ўтди. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Биз барчасига тайёр турибмиз.

"Интер" жуда яхши ҳимояланади, шу сабабли қарши ҳужумлардан эхтиёт бўлишимиз керак", - деди Пирло.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика