Пирес: "Мбаппе "Реал"га ўтмай, тўғри қилди"
15 дек 2017 11:13
Новости
Пирес: "Мбаппе "Реал"га ўтмай, тўғри қилди"
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Робер Пиреснинг фикрича, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсум олдидан "Реал"га ўтмай, тўғри қилди.
Мбаппе жорий мавсум олдидан "Монако" шарафини ҳимоя қилган эди. Айни дамда у ижара асосида ПСЖда тўп тепмоқда.
"Мбаппе "Реал"га ўтмай, жуда тўғри қилди. Францияда қолиш у учун жуда муҳим эди. У ёш, Килиан синовлардан ўтиши керак. Мен учун бу жуда яхши янгилик бўлди. Зидан ва "Реал" раҳбарияти уни харид қилмоқчи эди. Бир кун келиб у "Қироллик клуби"га ўтар. Аммо, такрорлайман, у учун оила ва Францияда қолиш муҳим эди" - дейди Пирес.
Комментарии