Пиоли: “ЕЧЛдаги ўйинларим ичида энг яхшиси”
15 фев 2023 09:15
Новости
Пиоли: “ЕЧЛдаги ўйинларим ичида энг яхшиси”
“Учрашув қийин кечди, бу кучли рақиб. Бироқ, яхши ҳаракат қилдик.
Эҳтиёткор ўйнадик ва ўйлаганларимизни муваффақиятли амалга оширдик. Яхши жамоавий ўйин намойиш этдик. Афсуски, иккинчи голни уролмадик.
“Тоттенхэм” кучли ва бу икки ўйиндан фақатгина биринчиси эди. Иккинчиси эса янада муҳимроқ саналади.
Мазкур учрашув ишонч бағишлайди. Биздаги каби (омадсиз учрашувлар ҳақида) ойлар бўлиб туради, лекин доимо ҳамжиҳатликни сақлаб қолдик.
Балки, ўзимиз мухлисларни биздан яхшироғини кутишларига ўргатиб қўйгандирмиз, бизда пасайиш бўлди, аммо ишончим комилки, яна ўз футболимизни кўрсатамиз.
Йигитларимга доимо ишонаман. Бу Чемпионлар Лигасидаги ўйинларим ичида энг яхшиси бўлди”, дейди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, Лондондаги жавоб учрашуви 8 мартга белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии