Пиоли: "Бизда барқарорлик йўқ"
05 дек 2021 11:33
Новости
Пиоли: "Бизда барқарорлик йўқ"
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Салернитана" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.
"Ўйиндан олдин мухлислар бизнинг ғалабамизни тахмин қилаётганди. Яхши ўйин ўтказдик ва ғалабага эришдик, барчасидан мамнунман. Янада кўпроқ гол урганимизда яхши бўларди. Жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатиб, жуда кўп вазиятлар ярата олди.
Рақиб хавф остига қўймасдан ҳужумга чиқмаганда ҳам биз ўйинни назорат қилиб, тўп билан бўлганимиз ва вазиятлар яратганимиз менга ёқди. Тўп билан ва тўпсиз яхши ҳаракатландик.
Мавсум бошида жамоа яхши меҳнат қилганини айтгандим. Чемпионатда барчасини деталлар ҳал қилади. Балки жароҳатлар ҳамда еврокубоклар скудетто учун курашда асосий фактор бўлиши мумкин.
Кетма-кет иккинчи мавсумни юқори нотада бошладик. Аммо жамоанинг асосий муаммоси барқарорликнинг йўқлигида", - деди Пиоли.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии