Пиоли 9 ўйинлик мағлубиятсиз серия ҳақида: “Милан” юқори даражага чиқмоқда”
19 июл 2020 09:55
Новости
Пиоли 9 ўйинлик мағлубиятсиз серия ҳақида: “Милан” юқори даражага чиқмоқда”
“Жамоа ўйинда завқ олмоқда. Йигитлар вақтларини бирга ўтказаётганлари машғулотлардаям, ўйиндаям сезилиб турибди. “Болонья” шунчаки оддий жамоа эмас, бугунги ўйин билан биз ўз йўлимизда тўғри давом этаётганимизга ишонч ҳосил қилдик. Биз ҳали олдимизга қўйилган мақсадга эришмадик. Шу боис концентрацияни сақлаб қолган ҳолда шу руҳда давом этишимиз лозим.
Карантин боис эълон қилинган танаффусдан унумли фойдаландик, аммо энг муҳими менталитет. Қайтариб айтаман: биз нима ишни амлага ошираётганимизни тушуниб ета бошладик. Шу сабаб янада кўпроқ ва яхшироқ ишлашга интилаяпмиз.
Илгари биз турнир жадвалида ўзимиздан юқорида бораётган жамоаларн мағлуб этолмасдик. Яқинда “Лацио” ва “Ювентус”ни таслим этдик. Бу ўз-ўзида биз юқори савияга кўтарилганимиздан дарак беради”, деди Пиоли DAZN эфирига берган интервьюсида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии