RU

Последние новости

22:35Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2 (матнли трансляция)  29 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  25

Пике: "Рой Кин маньякларга ўхшарди..." Новости

Пике: "Рой Кин маньякларга ўхшарди..."

"Барселона" ҳимоячиси Жерард Пике "Манчестер Юнайтед"далигидаги бир эпизодни ёдга олди.

"Олд Траффорд"даги илк учрашувлардан бири эди. Биз ўйинга тайёргарликни кийиниш хонасида давом эттираётгандик, мен эса қаттиқ асабийлашаётгандим.

Тасаввур қилинг, мен 18 ёшман, кичиккина хонада Ван Нистелрой, Гиггз, Фердинанд билан ёнма ён ўтириб, гетраларни киймоқдамиз. Кўринмас одам бўлиб қолишни истардим. "Шунчаки ўз ишингни бажар, ўшанда сени ҳеч ким койимайди", - деб ўйладим.


Ўтирибмиз ва мураббий келиб, қарорларини айтишини кутяпмиз. Мен эса Рой Киннинг тўғрисидаман. Кийиниш хонаси жуда торлигидан, барчанинг оёқлари бир-бирига тегиб турибди. Жой умуман йўқ.

Сокинлик. Тўсатдан жуда паст овоздаги силкинишларни эшитдим. Бззззз, бззззз.... Рой атрофга қарамоқда. Бззззз... Энди тушундим, бу менинг телефоним экан. Мен уни Ройнинг бошини тепасига қўйилган сумканинг ичидаги кийимимга қўйгандим.

Кин овоз чиқаётган жойни топа олмаётганди. У хонага худди маньяклардек қарарди, кўзларини чақчайтирарди ва воқеани тушунишга интиларди. Зомбилар ҳақидаги фильмда машҳур саҳна бор эди, Жек Николсон ўшанда эшикни бузарди. Рой худди шундай ҳолатда эди.

"Кимнинг телефони?". Жимлик. У яна сўради. Жимлик. Учинчи марта сўради: "Бу кимнинг телефони, жин урсин".

Ниҳоят мен ёш болаларча асталик билан: "Кечирасиз, менинг телефоним". Рой эса мени қучоқлади ва қўрқмаслигимни айтди.

Албатта, мен ҳазиллашдим. Рой ақлдан озаёзди, ҳамманинг кўз олдида менга ташланди. Бунга ишониш қийин, бу менга яхши дарс бўлганди", - деди Пике.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика