RU

Последние новости

03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  214 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман" Новости

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар бир йил бошқасидан фарқ қилади. Биз Испания Кубоги финалига чиқдик. Сўнгги вақтларда яхши ўйин ва натижа кўрсатяпмиз деб ўйлайман. "Олд Траффорд"да қийин бўлишини биламиз, бироқ яхши натижага эришишни хоҳлаймиз.

Тўпга эгалик қилсак, рақиб қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлади. МЮда тезкор футболчилар бор: Рашфорд, Лукаку. Инглиз жамоаларининг футболчилари кучли ва бўйи узун бўлади. Гол ўтказиб юбормаслик учун тўпни назорат қилиш керак.

МЮ ҳамда ПСЖ ўртасидаги ўйин видеосини кўрдим. Бу яхши дарс бўлди. Ҳеч қачон МЮни ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бошланган ишни якунлаб қўйиш керак. "Юнайтед"да кучли ёш футболчилар етарлича. Жавоб учрашувининг охирида содир бўлган пенальти - ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли. МЮ қанчалик хавфли эканлигидан хабардормиз.

Ушбу баҳс мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Мен бу ерда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман. Нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам. 17 дан 21 ёшимгача профессионал футболчи бўлиш учун бу ерда тажриба тўплаганман.

Яхши ва ёмон дамлар бўлган. Бир ўзим яшаганман. Каталонияга умуман бошқа инсон бўлиб қайтган эдим.

Уле-Гуннар Сульшерни ажойиб жамоадош сифатида эслаб қолганман. Ёш эдим, у эса тажрибали футболчилардан бири бўлган. У клубга, шаҳарга кўникишимга ёрдам берган. Сульшер билан тўп тепиш жуда ёқимли эди.

Уле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ишлари яхшилигидан хурсандман. Жамоа Сульшер қўл остида кўплаб ғалабаларга эришди. Эртага қийин бўлади, аммо ғалабага умид қиляпмиз.

"Олд Траффорд"даги атмосфера? Жамоамизда тажриба етарли. Шунга ўхшаш атмосферали стадионларда ўйнаганмиз. Биз хавфли вазиятлар яратишимиз керак. Инглиз стадионлари жуда шовқинли, аммо бунга тайёрмиз.

Ўтган мавсум "Рома"дан учралган мағлубият? Футболда бунақаси бўлиб туради. Бу бизга дарс бўлди. "Барселона" футболчилари бу клубда яхши ва ёмон дамларни бошдан кечиришган.

Ўтган йили нима бўлгани ёдимизда ва бу қайтарилмаслиги учун бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Пике.

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика