RU

Последние новости

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  23 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

ПФЛга таклифим бор Новости

ПФЛга таклифим бор

Шундай қилиб Суперлига биринчи даврасининг қолган 4 тури учун стадионлар ва ўйинлар бошланиш вақти белгилаб олинди.

Кутилганидек, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида ўтказилади ҳамда ҳеч бир жамоа ўз майдонида ўйнамайди. ПФЛ навбатдаги турлар учун 7та стадионни аниқлаб олди. Булар - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ТТЙМИ, "Жар", ОКМК ва "Металлург" стадионлари. Ўйинлар санаси билан бошланиш вақти ҳам маълум. Лекин шу ўринда бир масала борки, шу ҳақда тўхталиб ўтмасак бўлмайди. 

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасини кўраётиб бир жиҳат эътиборимни тортди. Яъни жамоалар ҳеч қандай болалар ёки байроқсиз шундай майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ бутун дунёни кузатадиган мусобақа эмасми, УЕФА байроғи ҳам олиб чиқилмади, жамоалар 11талик суратга тушаётганда ҳеч бир реклама тўсиғи қўйилмади ҳам. Шунчаки жамоавий суратга тушишди ва шу билан ўйин бошланди. 

Ҳар бир ўйинни юқори савияда ўтказиш бир нечта ташкилий ишларни ўз ичига олади. Жамоаларни кутиб олиш, кийим алмаштириш хоналарини тайёрлаш, майдонни ўйиндан олдин суғориш, тез ёрдам ва милиция хизматини йўлга қўйиш - бу кабилар ўз йўлига ва буларни ҳал қилса бўлади. Аммо ҳозирги вазиятда тўп узатиб берувчи болакайлар ("болбойлар")ни ўйинга чақириш анча қийин иш бўлиб қолди.

 

Пандемия шароитида бировни мажбуран уйдан чиқариш осон эмас. Айниқса ёш болаларни. Касаллик авж олаётган бир пайтда мажбурлаб ҳам бўлмайди. Маълумки, Суперлига ўйинларида "болбойлар" фақат тўп узатиб туришдан ташқари ўйингача бошқа бир нечта ишларни ҳам бажаришади. Масалан, биргина ПФЛ байроғини олиб чиқиш учун 6 нафар бола керак бўлади. 

Бундан ташқари жамоалар ўйиндан олдин суратга тушганда қўйиладиган Coca Cola реклама тўсиғиям бор. Бунга иккитадан тўртта бола керак. Яна арка дегани пайдо бўлди. Унинг фонида ҳакамлар ва жамоа сардорлари суратга тушади. Бунгаям камида иккита бола лозим. Энг қийини эса майдон марказига доира бўйлаб ёзиладиган Coca Cola байроғи. Бу байроқни ёйиб ва кейинчалик йиғиб олиш учун камида 15-16 нафар бола керак бўлади. 

Натижада ҳар бир ўйинга ўртача 25 нафар болани чақиришга тўғри келяпти. (Фақат тўп олиб бериб туришга 10 нафар бола етади). Энди фараз қилинг, битта турда 7та ўйин бўлса, нечта бола керак бўлади? Ва энг муҳим савол: ота-оналар ўз боласини берадими? Бола кўчага чиқиб ўйнайман деганда зўрға рухсат бераётган ота ўғли стадионга бориб тўп узатиб тураман деса янаям иккиланиб қолади.

Бунинг устига транспорт муаммоси юзага келган. Ўйиндан бир соат олдин стадионда бўл, икки соатлик ўйинни ўтказ ва кейин уйга қайт. Бола уйига қандай кетади? Жамоат транспорти юрмаса, такси-ку жуда қимматлашиб кетган. Гап таксида ҳам эмасдир, ўйин тугаса кун кеч бўлиб қоляпти.

Шуларни инобатга олиб ПФЛга баъзи таклифларни илгари сурмоқчиман. 1. Биринчи давра охиригача ПФЛ байроғисиз футболчиларнинг майдонга чиқиб келишини таъминлаш. 2. Coca Cola ёзуви туширилган реклама тўсиғи, аркаси ва катта байроқдан вақтинча фойдаланмаслик (Майдон бўйлаб териб чиқиладиган реклама тўсиқлари бундан мустасно). 3. "Болбойлар" стадионга келганда уларни бир жойга йиғмасдан ҳаммани майдон атрофи бўйлаб фақат тўп узатиб бериши учун хизматидан фойдаланиш.

Бу нима беради? Биринчидан, модомики ўйинлар марказлашган тартибда ўтиб, ҳеч қайси жамоа ўз уйида ўйнамас экан, байроқ ва ҳоказоларни олиб чиқиш, кўтариш учун болалар етарлими деган саволдан ҳоли бўламиз. Нечта бола келсаям улардан фақат тўп олиб беришда фойдаланилади. Ва худди ЕЧЛдаги каби жамоалар шундоқ майдонга чиқиб ўйинни бошлайдилар. Менимча, бу ҳам карантин қоидаларига мос келса керак. Албатта, бу ҳол вақтинча, айтайлик сентябрга қадар давом этади ва кейинги ойда вазият қандай бўлишига қараб иш утилади. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Суперлига марказлашган тартибда ҳам мухлисларсиз ўтказилади. Лекин "болбойлар" отаси ёки акаси билан  келганда катталарнинг стадионга киришига рухсат бериладими, буни ҳам кўриб чиққан маъқул. Чунки ҳозирги шароитда ҳеч ким фарзандини ёлғиз қўйиб юбормайди. Имкон қадар ота ўғли билан бирга бориб бирга қайтади. Лекин стадионга ота киритилмаса, икки соат кўчада ўтиришнинг ўзи бўладими? Шу боис ҳам кўпчилик оталар ўғлимни бермайман дейишяпти ва бунга уларнинг ҳаққи бор. Демак, бу ўринда ҳам олтин оралиқни топишга тўғри келади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика