RU

Последние новости

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  2 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  17 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

ПФЛ талаб қилаётган норматив нима? Новости

ПФЛ талаб қилаётган норматив нима?

Кейинги йил олий лига Суперлигага ўзгаради. Бу ҳақда ПФЛ маълум қилганидан хабарингиз бор. ПФЛ Суперлигага мувофиқ жамоаларни ҳам, футболчиларни ҳам, шу қаторда ўйинларни ҳам супер қилишга ҳаракат қилмоқда.

Дастлабки қадам ўлароқ ташкилот кейинги йил Суперлигада 12та жамоа қолдиришга қарор қилди. Кейинчалик мавсум бошлангунча барча футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишади деган гап чиқди. Бу гап ўз исботини топиб, бугун норматив топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди.

Шундай қилиб Супер лига жамоалари навбати билан норматив топширишади. Бугундан бошланган норматив қабул қилиш жараёни 29 декабрь куни ўз якунига етиши белгилаб қўйилган. Супер лига клублари бир йил ичида уч марта норматив топширишади: 

1. Жамоалар янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлашдан олдин (декабрь)
2. Суперлига баҳслари бошланишидан олдин (февраль)
3. Биринчи давра ўйинларидан кейин 

Бундан кўзланган мақсад - футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўрганиш бўлиб, ПФЛ шу орқали барча клублардаги ўйинчиларни назорат қилиб боради. Футболчиларимиз жисмонан етук эмас, айниқса терма жамоа миқёсида ўйинчиларнинг охирги дақиқаларда кучи етмай қоляпти деган гапларни кўп эшитамиз. Шу боис ҳам ПФЛ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боришни мақсад қилган. 

Спорт нормативларида нималар топширилади? 

Супер лига клублари учун спорт нормативлари тўрт хил босқичда олиб борилади. 

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест 

Демак, биринчиси 30 метрга югуриш. Бунда футболчининг тезлик хусусияти инобатга олинади. Икки бор имконият берилади ва энг яхши натижа дафтарга қайд этилади. Иккинчиси, футболчи турган жойидан узунликка сакрайди. Бунда ҳам икки марта имконият берилади. Учинчиси, футболчи 50 метрга етти марта югуриб бориб келади. Бунда фақат бир марта имконият берилади. Тўртинчиси эса "Yo-Yo" тест деб номланади ва бунда футболчилар дам югуриб, дам юриб белгиланган вақт ичида 2400 метрни масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Айтганча, дарвозабонлар фақат иккита норматив топширади: 30 метрга югуриш ва турган жойидан узунликка сакраш. 

Белгиланган вақт қанча? 

Қуйида тўртта нормативнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтиш вақтларини келтириб ўтамиз. Бу нормативларни бизнинг футболчилар топшира оладими-йўқми, буни вақт ўтиб билиб оламиз. ПФЛнинг маълум қилишича, ушбу нормативларни топшира олмаган футболчилар Супер лига ўйинларига қўйилмайди.

1. 30 метрга югуриш.
16 ёш - 4,15 сония (белгиланган вақт)
17 ёш - 4,10 сония
18 ёш - 4,00 сония
19 ёш ва ундан катталар - 3,85 сония

2. Турган жойидан узунликка сакраш
16 ёш - 260 см. (белгиланган масофа)
17 ёш - 270 см.
18 ёш - 275 см.
19 ёш ва ундан катталар - 285 см.

3. 7х50 метрга югуриш
16 ёш - 62,0 сония (белгиланган вақт)
17 ёш - 61,0 сония
18 ёш - 60,50 сония
19 ёш ва ундан катталар - 60,0 сония

4. "Yo-Yo" тест
16 ёш - 1820 метр/10,44 дақиқа (белгиланган масофа/белгиланган вақт)
17 ёш - 2040 метр/11,45 дақиқа
18 ёш - 2300 метр/12,55 дақиқа
19 ёш ва ундан катталар - 2400 метр/13,19 дақиқа

Нормативларни ким қачон топширади? 

ПФЛ талаб қилаётган спорт нормативларини топширишни бугун "Олмалиқ" бошлади. Энг охирги бўлиб "Локомотив" 29 декабрь куни топширади.

"Олмалиқ" - 18 декабрь
"Машъал" - 20 декабрь
"Қўқон-1912" - 21 декабрь
"Навбаҳор" - 22 декабрь
"Цементчи" - 23 декабрь
"Металлург" - 25 декабрь
"Бухоро" - 25 декабрь
"Пахтакор" - 26 декабрь
"Бунёдкор" - 26 декабрь
"Қизилқум" - 27 декабрь
"Насаф" - 28 декабрь
"Локомотив" - 29 декабрь


Ушбу материалдан ТАҲРИРИЯТ РУХСАТИСИЗ фойдаланиш мумкин эмас!

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика