RU

Последние новости

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  2 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

ПФЛ расмий сайти: Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда, шу боис янги лойиҳалар ишлаб чиқилди Новости

ПФЛ расмий сайти: Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда, шу боис янги лойиҳалар ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсумда Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида мухлислар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар мухлислари маданияти ҳамда имижини ошириш учун бир қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқди.

Айни дамда, Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда. Бунинг сабаби сифатида, стадионларда мухлислар учун қулайликлар ҳамда шароитлар йўқлигини кўрсатиш мумкин. Клублар ҳамда стадионлар раҳбарияти бу борада янги мавсумдан бошлаб янги талаблар асосида фаолият олиб бориши эълон қилинди.

Таъкидлаш лозим, бу каби муаммо нафақат клуб ёки стадион, балки ЎзПФЛ учун ҳам салбий омил ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, ЎзПФЛ раҳбарияти мухлисларни яна стадионларга қайтариш, уларнинг маданияти ошириш, клублар қошидаги мухлислар клублари фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор мутахассисларни ишга жалб этди. Айни дамда мутахассислар бу каби салбий муаммоларни бартараф этиш учун бир нечта лойиҳа ва тадбирларни ишлаб чиқишди. Ушбу лойиҳалар режага кўра янги мавсумда босқичма-босқич тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастлабки босқич:

Учрашувлардан олдин анонслар тайёрлаш ва уни кенг равишда ёритиш. Бу орқали, биринчи навбатда, мухлисларнинг учрашув ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, клуб расмий сайти ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида турли промо-акциялар, викториналар ва лотореялар ташкил этиш ва ғолибларга учрашувга чипталар тақдим этишни ташкил қилиш.

Мухлислар учун қулайликлар.

Клуб ҳамда стадион раҳбарияти мухлисларнинг стадионларга ташрифи учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши режалаштирилган.


1.      Мухлислар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш ва уларга йўл кўрсатувчи махсус белги ҳамда ишоралардан фойдаланиш.

2.      Клуб мухлислар клуби учун алоҳида сектор ташкил этиш.

3.      Учрашув давомида мухлислар учун стадион худудида барча турдаги егулик ҳамда ичимликлар савдосини ташкил этиш

4.      Учрашувлардан олдин мухлисларга клуб атрибутикаларини, маълум миқдордаги футбол тўплари, шарфлар тарқатиш.

5.      Оилавий секторлар ташкил этиш.

Учрашувлардан олдинги ташкилий ишлар.

1.      Клуб раҳбарияти ҳар бир учрашув олдидан мухлислар учун турли маданий тадбирларни ташкил этиши. Концерт дастурлари, акциялар, совғалар тарқатиш.

Стадион худудида ўйин бошланишидан аввал қизиқарли тадбирлар уюштириш ва унда келганлар иштирокини футбол учрашувига харид қилинган чиптаси асосида бепул амалга ошириш орқали мухлислар сонини янада кўпайтириш.

Ушбу лойиҳалар ҳамда дастурлар ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилиб борилади.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика