RU

Последние новости

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  1 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  97 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

Жасур Абдураимов ва “Металлург” Регламент бандини бузди Новости

Жасур Абдураимов ва “Металлург” Регламент бандини бузди

“Металлург” клуби бош мураббийи Жасур Абдураимов Coca-cola Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

ЎзПФЛ клуб бош мураббийлари томонидан билдирилган фикрларни ҳурмат қилади ва ўз навбатида бош мураббийларни ҳам “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да (кейинги ўринларда – Регламент) кўрсатилган фикрларни ҳурмат қилишга чақиради. Мазкур Регламент уч алифбо ва икки тилда чоп этилган ҳамда клубларга тарқатилган. Шунингдек, Регламентни ЎзПФЛ расмий сайти орқали электрон шаклда ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд.

Регламентнинг 20.6-бандида Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишлари шарт экани кўрсатиб ўтилган. Бунда матбуот анжуманига ёрдамчи мураббийни юбориш тўғрисида гап-сўз йўқ. Қолаверса, ҳар бир мураббийда шогирдлари билан мулоқот қилиш учун етарлича имконият мавжуд. Аммо расмий учрашувдан кейинги таҳминан ярим соатлик спорт журналистларининг саволларига жавоб қайтариш учун сарф этилиши лозим. ЎзПФЛ шу шарт билан бош мураббийларга Мусобақада иштирок этиш учун лицензия тақдим этади. Қолаверса, ҳар бир футбол клуби Регламент талабларига қатъий риоя қилиш шарти билан Мусобақага қўшилади.

Жасур Абдураимов “Турон”га қарши мағлубият билан якунига етган учрашувдан кейинги матбуот анжуманини инкор қилди. Бу билан у Регламент талабларини бузди ва учрашувга ташриф буюрган спорт журналистларига нисбатан ҳурматсизлик қилди. Оқибатда тегишли қўмита Жасур Абдураимовга нисбатан жарима санкцияси қўллади. Шунга қарамай, Абдураимов кейинги учрашувдан кейин ҳам Регламентнинг худди шу талабини бажармади. Оқибатда ЎзПФЛ кейинги учрашувда мураббийни майдон бўйлаб техник зонага киритмади. Бундай ҳолат яна такрорланса, ЎзПФЛ мураббий лицензиясини бир неча учрашувгача бекор қилиши мумкин.

“Бунёдкор”га қарши учрашув якунида Абдураимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди ва бунда у битта эҳтиётсизлик ва битта Регламент бузилиш ҳолатига йўл қўйди. Биринчи галда у майдонга 5 нафар эмас, 7 нафар футболчи захирадан чиқарилгани ҳақида айтиб ўтди ҳамда бу кимнинг хатоси экани билан қизиқди. Шу куни чиндан ҳам майдонга 7 нафар футболчи захирадан қўшилди: “Бунёдкор” тўрт ва “Металлург” уч ўзгаришни амалга оширди. Регламент бўйича ҳар бир клуб учрашув давомида уч уринишда беш нафаргача футболчини майдонга тушириш ҳуқуқига эга. Регламентнинг 17.5-бандига киритилган ўзгартиришда бу ҳолат қайд этилган.

Шунингдек, Жасур Абдураимов Регламентга киритилган ўзгаришнинг 18.19-бандини бузди. Унда шундай дейилган: “Мусобақа давомида ёки унинг якунида бош мураббий, клуб раҳбари ёки футболчиси учрашув ҳакамлигига нисбатан ўз эътирозини билдирса, бироқ учрашув расмий қайдномасига Регламентнинг 16.2-бандида кўрсатилгани бўйича шикоят аризаси киритмаса, эътироз билдирган шахс ҳамда клубга нисбатан ЎФАнинг ‘Интизом кодекси’га мувофиқ жарима санкцияси қўлланилади”. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мазкур ишни тегишли қўмитага оширади. 

Маълумот учун, худди шунга ўхшаш ҳолат “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ҳам кузатилди ва “Навбаҳор” мураббийи ҳакамликни танқид қилди. ЎзПФЛ Виктор Жалиловнинг фикрларини ҳурмат қилади, шундан келиб чиқиб, ҳакамлик масаласига баҳо бериш учун иш ЎФАга ўз вақтида оширилган. Сабаби, “Металлург” клубидан фарқли равишда “Навбаҳор” Регламентда белгилаб берилгани бўйича ҳакамлик масаласида расмий шикоят ҳам киритган.

ЎзПФЛ барча футбол клублари ва уларнинг расмийларини Регламентга амал қилишга чақиради. Биз ҳар қандай масалада расмийлар ёки ОАВ билан фикр алмашишга тайёр эканлигимизни эслатиб ўтамиз. Шунингдек, “Металлург” клуби раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ишлар ва қатор ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.


Жасур Абдураимов матбуот анжуманида "ёрилди"        

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика