RU

Последние новости

17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  7 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

ПФЛ ҳалол ҳакамликни истайдими, бунинг ечими бор ва яна ТВга оид таклиф! Новости

ПФЛ ҳалол ҳакамликни истайдими, бунинг ечими бор ва яна ТВга оид таклиф!

Теги :  ТВПФЛЎФФ
Яқинда Италия "А" серияси ўйин вақтида ҳакамларга кўмак бўлиш учун видео такрорни йўлга қўйди.

Ўйин давомида ҳар қандай шубҳали вазият бўлмасин ва ҳакам қарор чиқаришда адашмасин, футболчи тўхтаб унга эътироз билдирмайди. Маълум бир дақиқа ўтгач, ўз-ўзидан хабар келади ва бош ҳакам ўйинни тўхтатиб йўл қўйган хатосини тўғрилаб кетади. Гол урилган бўлса бекор қилади, ҳисобланмаган голни инобатга олади, берилмаган огоҳлантиришни кўрсатиб кетади. Бунинг фойдаси жуда кўп, фақат моддий томондан бироз бақувватроқ бўлиш керак. Лекин футболимизни ривожлантиришни истар эканмиз, бу борада пулни аямаслигимиз керак.

Бизда бор-йўғи 16та жамоа. Эшитишимизча, 2019 йилга келиб жамоалар сони 12тага камаяди. Энг аввало сифатга эътибор қаратилиши режа қилинган. 16та жамоа бўлган тақдирда ҳам, бу 8та ўйин дегани. Менимча, янги тақвим тузадиганлар ўзгаради. Энди ҳайит байрамидан тортиб, бошқа муҳим тадбирлар ҳам инобатга олинади. 8та ўйинни режа асосида 3 кунга бўлган ҳолда, 6та камерали кичик кўчма студиялардан тўртта ясаб олинса кифоя. Яқин-яқин ҳудудлар учун ишлайдиган бу техникалар орқали футбол ривожини жуда ҳам тезлатиб юборамиз. 

Олий лига-2017дан келиб чиқиб қуйидаги жамоалар орқали тақвим тузиш керак бўлади.

1. "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор".

2. "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Обод", "Олмалиқ", "Металлург".

3.  "Сўғдиёна", "Насаф", "Машъал", "Шўртан".

4. "Динамо", "Бухоро", "Қизилқум". 

Олтита камерадан иборат битта КТСни бизнинг футболга мос ҳолатда йиғиш учун машинаси билан қўшиб ҳисоблаганда ўртача 80 000 АҚШ долларига тенг бўлиши мумкин. Табиийки унга 8 ой учун ишчи-гуруҳ йиғиш керак бўлади. Бунинг ҳам йўли бор, ўша ҳудуддаги ТВ билан ҳамкорликда тайёр кадрлардан фойдаланса бўлади. Йиллик харажат 650-700 минг АҚШ долларига тенг бўлиши мумкин. Техника жиҳозлари ва ходимларнинг маошлари билан қўшиб ҳисоблаганда. Лекин икки йил ичида Сиз ва биз бунинг улкан мевасини кўрамиз. 

Ҳар бир соҳани ривожлантириш учун маълум миқдордаги маблағдан воз кечиш лозим бўлади, бугунги ўзбек футболи ҳам шунга муҳтож. Менимча, бу топса бўладиган сумма. У қадар қўрқинчли эмас. Ҳар бир ўйинни юқори савияда тасмага тушириш орқали келишган ҳолда бирон каналга ўйинни тўғридан-тўғри олиб бериш имкониятига эга бўламиз. Балки бирор нуқтадан тўғридан-тўғри эфирга чиқиш имконияти бўлмас, аммо уни тезкорлик билан ҳеч бўлмаса бир соат кеч билан эфирга чиқара оламиз. 

Балки суммаларда адашаётгандирман, буни ҳисобчилар божхона тўловларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқишлари лозим. Лекин бу бажарса бўладиган иш. Биз ўйинларни кўрсатишдан ташқари, ҳакамлар ишининг адолатли кўриниш олишини таъминлаймиз. Ундан ташқари, турли таҳлилий кўрсатувлар учун тайёр кадрларга эга бўламиз. Энг муҳими футбол билан яшай бошлаймиз. Бу энг аввало селекция учун муҳим. ТВда эфир юзини кўрмаган тақдирда ҳам, бугунги замонда бемалол интернет ТВни йўлга қўйиш имкониятига эгамиз. TAS-IX бўлса бепул. Ҳаттоки ПФЛ бундан даромад қилса ҳам бўлади. Бугунги кунда интернет фойдаланувчиларининг сони ошиб боряпти. Келажак барибир интернетники. Шарқий Осиё аллақачон ТВни унутиб боряпти, барча кўрсатувларни улар интернет орқали кўрадилар. 

Ўзбекитон олий лигасини ОЧЛ савиясида ўтказа олсаккина муваффақият қозонишимизга ишонса бўлади. 

ЎФФ ва ПФЛ таклифларни ўрганиб чиқишини айтиб ўтди, менимча ёмон таклиф бермадик.

Нодирхўжа Юлдашев.


Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика