Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман"
12 апр 17:54
Новости
Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман"
Хорватияликлар ўз тарихида биринчи марта қитъа турнирига йўл олган ва биринчи уринишдаёқ тарихга кирган Тожикистон терма жамоасини экзотика деб аташди.
Хорватиялик ҳамкасблар Петр Сегрт германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёвнинг чўқинтирган отаси эканлигини ҳам хабар қилишди.
"Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак", – деганди Сегрт Қатардаги Осиё Кубогида Иордания билан ўйин олдидан берган интервьюсида.
Унга кўра, тожикистонликлар Осиё Кубогида доим прессинг қилиб ўйнаган ва майдонда катта куч сарфлаган. Турнирдаги жамоа бир катта оиладек эди.
"Ливанни мағлуб этиб, гуруҳдан чиққанимизда кечаси билан байрам қилдик. Меҳмонхонамизда ҳамма рақсга тушди. 1/8 финалда БААни мағлуб этганимиздан сўнг худди Осиё Кубогини қўлга киритгандек хурсандчилик қилдик. Тожикистон – кичик давлат ва биз барчамиз Осиё Кубогида рўй берган ҳамма нарсадан жуда фахрланамиз", – дея қўшимча қилди Сегрт.
- Тожикистонда футбол қандай эканлигини тушунтириб бера оласизми?
- Тожикистонда биргина сунъий қопламали майдон бор ва ҳеч ким ўртоқлик ўйинларига келишни истамайди, шунинг учун биз доимий равишда меҳмонда ўйнадик. Тожикистон терма жамоаси мураббийи сифатида 23 та ўйинда устозлик қилдим, шундан бор-йўғи 2 тасини ўз майдонимизда ўтказилган.
Тожикистонлик футболчиларда хорватларга ўхшаш футболга мойиллик бор, мен буни дарҳол англадим. Шунинг учун у ерга ишлашга бордим.
Мен келганимда улар узун паслар билан ўйнашарди. Мен дарҳол айтдимки, бундай ўйин улар учун эмас, ўсиш бўлмайди.
Биз Хорватия терма жамоаси каби паслашиб ўйнай бошладик.
Тожикистонда клубларда тизимли шуғулланадиган футболчилар йўқ, улар жамоага кўчадан келиб қўшилишади. Улар тез, портловчи ва мен тўғри йўналишда йўналтирилган истеъдодга эга.
Келганимда терма жамоадаги ўртача ёш 29-30 эди, ҳозир эса 23-24 ёш. Бизда ўйин сифати борлигини билардим, Осиё Кубогида гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил эди.
- Осиё Кубогидаги муваффақият формулангизни қандай таърифлаган бўлардингиз?
- Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман. Бу бизнинг муваффақият комбинациямиз эди.
Бу йигитлар ажойиб ва мен улар билан фахрланаман. Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак
Немис мураббийлари Япония ёки Корея Республикасида муваффақият қозонишлари мумкин, чунки у ерда интизом менталитетнинг бир қисми. Тожикистонда одамлар бизга ўхшаб кетади ва фақат интизом етарли эмас, чунки баъзида импровизация қилиш керак бўлади.
Комментарии