RU

Последние новости

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  23 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Петр Сегрт: "Тожикистонга бошимизни тик тутиб қайтамиз" Новости

Петр Сегрт: "Тожикистонга бошимизни тик тутиб қайтамиз"

Осиё кубоги чорак финал баҳсларидан ўрин олган Тожикистон ва Иордания ўртасидаги ўйиндан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Сегрт, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Иордания ғалабага лойиқ эди. Бугун улар биздан кўра яхшироқ ўйнашди. Биринчи бўлимда кўп вазиятларни йўққа чиқардик. Тожикистонлик футболчиларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман. Улар бу турнирда борларини беришди. 

- Тожикистон Осиё кубогида барчани ҳайратга солди. Бугун Иорданияга мағлуб бўлдингиз, лекин Жаҳон чемпионати саралашида реванш олиш учун яхши имконият бўлади...

- Бугун имкониятлар 50 га 50 эди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда бироз омадимиз келмай қолди. Тожикистон бу турнирнинг сюрпризи бўлди. Жаҳон чемпионати саралаши биз учун жуда муҳим. Лекин бу пайтга қадар келажагим борасида баъзи қарорларни қабул қилишим керак. Ўзимни тиклаб олиш учун Европага йўл оламан. Тожикистон терма жамоаси эса Саудия Арабистони ва Иорданияга қарши баҳсларга ҳар қандай ҳолатда ҳам жиддий тайёргарлик кўради. Тожикистонлик ўйинчиларнинг бу мусобақадаги иштирокига алоҳида тасанно.

- Иордания термасининг бош мураббийи ҳақида фикрингиз қандай? Ярим финалда Иорданияга Австралия тўғри келгани яхшими ёки Корея Республикаси?

- Иорданияда ажойиб мураббий бор, мухлислар ҳам ўзгача. Австралия ёки Корея Республикасидан ким уларга қулайроқ эканини мен эмас, фақат уларнинг бош мураббийи айтиши мумкин.

- Жаноб Сегрт, мусобақадаги ажойиб иштирок билан табриклайман. Кейинги режаларингиз ҳақида гапирсангиз? Жамоада қоласизми?

- 10 февраль куни шартномам якунига етади. Ўзимга бироз энергия тўплашим керак. Тожикистон федерацияси билан гаплашиб олганимдан сўнг бир нарса дея оламан.

- Умуман мусобақа давомида Тожикистон терма жамоаси ажойиб лаҳзаларни бошдан ўтказди. Осиё кубогидаги умумий иштирок ҳақида гапирсангиз?

- Бу Осиё кубогида иккита финалда қатнашдик. Ливан ва БААга қарши учрашувларни назарда тутяпман. Бу ўйинлардаги ғалабани мусобақа чемпиони бўлгандек нишонладик. Бугунги ўйинда кучлироқ жамоа ғалаба қозонди. Балки, эртага турнирдаги умумий иштирокимизни яна бир бор байрам қилармиз. Тожикистон бугун уйга қайтади, лекин биз бошимизни тик тутиб ватанимизга қайтамиз.

- Осиё кубогида сизни соғинамиз, жаноб Сегрт. Ўйиннинг охирларида Тожикистон терма жамоасига нима бўлди? Ҳисобни тенглаштиришга уриниш жамоада кўзга ташланмади?

- Баҳс бошида энг тезкор ҳужумчимизни йўқотдик. Шу ҳолат бизни ритмдан чиқариб юборди. Жароҳатланган футболчимизнинг ўрнига тушган ўйинчи қизиб олишга улгурмай, майдонга тушиб кетди. Бу мусобақада имкониятимиз чекланган эди, аммо кафолат бериб айта оламанки, бугун футболчиларимиз охирги дақиқагача курашишди. 

- Мусобақадаги иштирокингизга 10 баллик шкалада қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Тожикистон футболи ўсишга эришмоқда. Бугунги натижа ҳам буни айтиб турибди. Мен сизга бир воқеани айтиб бераман. Тожикистон терма жамоа билан шартнома имзолаш имдан бироз аввал яқин дўстим саратон касаллигига чалинди. Унининг менга айтган охирги сўзлари шундай эди: "Сен Тожикистонни ФИФА рейтингида кучли 100 жамоа сафига олиб киришинг керак. Бу мусобақадан олдин биз 106-ўринда эдик. Осиё кубогида қандай иштирок этганимизни эса кўрдингиз. Бу турнир биз учун энг яхши дамларни тақдим этди.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика