Перишич инглиз клуби билан келишувга эришди
		
		13 мая 2022 19:42
        Новости	
	 
				 
				Перишич инглиз клуби билан келишувга эришди
"Интер" футболчиси Иван Перишич ёзда "Челси"га ўтиши мумкин.
			Журналист Франк Халид хабарига кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи “кўклар” билан шахсий шартнома борасида келишиб олган ва ҳозирда янги хўжайинлар билан боғлиқ вазият ҳал бўлишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Перишичнинг "Интер" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Шу тариқа хорват футболчиси эркин агент сифатида "Стэмфорд Бридж"га йўл олиши мумкин.
Аввалроқ Перишич маош борасида келишмовчиликлар туфайли "Интер" билан янги шартнома борасида келиша олмаётгани хабар қилинганди. Куни кеча хорватиялик футболчи Италия кубоги финалида “Ювентус”га қарши ўйинда дубль қайд этди ва “нерадзурри”нинг совринни қўлга киритишида ёрдам берди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии