Перишич "Барселона"га ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр
15 июн 15:22
Новости
Перишич "Барселона"га ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр
Иван Перишич "Барселона"дан таклиф кутмоқда.
Хорватиялик футболчи Каталония клубига ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.
Таъкидланишича, клуб устози Ханс-Дитер Флик Перишични клубга олиб келиш тарафдори ҳисобланади.
Аввалроқ, ПСВ футболчига янги икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
36 ёшли футболчи ҳали ҳам энг юқори даражада ўйнаш истагида ва 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ўз формасини сақлаб қолишга қатъий қарор қилган.
Перишич Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 27 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии