Перес ва Зидан келиша олмаяпти
12 мар 2016 12:24
Новости
Перес ва Зидан келиша олмаяпти
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан клуб президенти Флорентино Перес билан келаси мавсум учун таркиб борасида келиша олмаяпти.
Перес "Манчестер Юнайтед" посбони Давид де Хеани харид қилмоқчи, Зидан эса Кейлор Навасга ишонч билдиряпти. "Қаймоқранглилар" устози майдон марказида "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбани кўрмоқчи. Бундан ташқари, Зидан "Челси" етакчисиз Эден Азарга ҳам қизиқиш билдирган, аммо Переснинг фикрича, у барқарор ўйин кўрсатмайди. Клуб президенти ҳужум чизиғида Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгни кўришни истайди, Зидан эса клуб тарбияланувчиси Борха Майоралга имкон бермоқчи. Перес ва Зидан фақат бир трансфер борасида бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Улар "Атлетик" марказий ҳимоячиси Эмерик Лапортни харид қилиш ниятида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии